Мирзиёев Анталияда бешта учрашув ўтказди — асосий натижалар
09:20 11.11.2026 (янгиланди: 15:27 11.11.2026)

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Анталияда Грузия президенти, Саудия Арабистони делегацияси ва халқаро молия ҳамда иқлим ташкилотлари раҳбарлари билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Анталиядаги COP31 саммити доирасида бешта учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Яшил иқлим фонди ижрочи директори Мафальда Дуэрте билан Оролбўйини экологик тиклаш, “яшил” шаҳарларни ривожлантириш ва иқлим лойиҳаларига маблағ жалб қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Фонд билан қўшма лойиҳалар портфели 200 млн доллардан ошган. Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига чидамли ландшафтларни яратиш бўйича минтақавий дастур маъқулланган.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан электр инфратузилмасини модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, банкларни хусусийлаштириш ҳамда Тошкент халқаро молия марказини ишга тушириш масалалари муҳокама қилинди.

Мирзиёев провел пять встреч в рамках саммита COP31 в Анталье
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ўзбекистон олти йилдан буён ЕТТБнинг минтақадаги энг йирик молиявий ҳамкори бўлиб келмоқда. Лойиҳалар портфели 7 млрд доллардан ошган, инвестицияларнинг қарийб 60 фоизи “яшил иқтисодиёт”га йўналтирилган.
Жаҳон метеорология ташкилоти бош котиби Селеста Сауло билан об-ҳавони кузатиш тизимларини такомиллаштириш, иқлим ўзгаришини мониторинг қилиш ва экстремал об-ҳаво ҳодисаларига тайёргарликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мирзиёев провел пять встреч в рамках саммита COP31 в Анталье
© Пресс-служба президента Узбекистана
Айниқса, атмосфера мониторинги, қум ва чанг бўронларини олдиндан прогноз қилиш, ҳаво сифатини яхшилаш ҳамда гидрометеорология инфратузилмасини модернизация қилишга эътибор қаратилди.
Грузия президенти Михаил Кавелашвили билан ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперацияси, туризм ва транспорт-транзит соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев встретился с грузинским коллегой Михаилом Кавелашвили
© Пресс-служба президента Узбекистана
Икки мамлакат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми ва қўшма корхоналар сони ортиб бораётгани қайд этилди. Ўзбекистонда грузиялик инвесторлар иштирокида рақамли банк фаолият юритмоқда.
Саудия Арабистони вазирлари делегацияси билан “яшил” энергетика, нефть-газ, нефть-кимё ва тоғ-кон саноатида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Мирзиёев провел пять встреч в рамках саммита COP31 в Анталье
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд бошчилигидаги делегация билан мулоқотда икки мамлакат ўртасида йирик лойиҳалар портфели шакллангани, унинг асосий қисми “яшил” энергетикага тўғри келаётгани қайд этилди. Бошқа саноат тармоқларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқишга эътибор қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, Анталияда 9–20 ноябрь кунлари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича 31-конференцияси (COP31) бўлиб ўтмоқда. Унда иқлим ўзгаришига қарши кураш, иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш, экологик муаммоларга мослашиш ва иқлим молияси масалалари муҳокама қилинмоқда.
Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни саммитнинг ялпи сессиясида иштирок этиб, нутқ сўзлаши режалаштирилган.
