Москвадаги МДҲ медиафорумида Киселёв миллатчиликнинг хавфи ҳақида гапирди. Симоньян сунъий интеллектнинг журналистикага таъсири, Малинина эса Sputnik билан ҳамкорлик ва Ҳамдўстлик ахборот макони ҳақида фикр билдирди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Миллатчилик, жаҳон тажрибаси кўрсатишича, ҳали ҳеч кимни бахтли қилмаган. Бу ҳақда "Россия сегодня" халқаро медиагуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв Москвада ўтаётган МДҲ мамлакатларининг V медиафорумида билдирди.Унинг таъкидлашича, миллатчиликни ватанпарварликдан фарқлаш керак. Чунки миллатчилик кўпинча ватанпарварлик ниқоби остида намоён бўлиб, охир-оқибат давлатга зарар етказадиган фаолиятга айланиши мумкин.Киселёвнинг таъкидлашича, миллатчилик қандай шаклда намоён бўлишидан қатъи назар, фақат зарар келтиради.Симоньян: Сунъий интеллект журналистларнинг ўрнини эгаллайдими?"Россия сегодня" медиагуруҳи ва RT бош муҳаррири Маргарита Симоньян форум иштирокчиларини қутлаб, МДҲ мамлакатлари ўртасидаги тарихий ва инсоний алоқаларга тўхталди.Симоньян сунъий интеллектнинг журналистика келажагига таъсири ҳақида ҳам фикр билдирди.МДҲ Sputnik билан ҳамкорликни юқори баҳоладиМДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Светлана Малинина Sputnik агентлигини Ҳамдўстликнинг муҳим стратегик ҳамкори деб атади.У Sputnik яқин хориж мамлакатларида 13 та сайтга эга эканини, улар нафақат рус тилида, балки фаолият юритаётган мамлакатларнинг миллий тилларида ҳам ахборот тарқатишини таъкидлади.Малинина ушбу фаолиятни юқори баҳолаб, Дмитрий Киселёв ва Sputnikнинг яқин хориждаги фаолиятига масъул Андрей Благодиренкога миннатдорчилик билдирди.
Киселёв миллатчилик хавфидан огоҳлантирди, Симоньян сунъий интеллект, Малинина эса Sputnik билан ҳамкорликни тилга олди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Миллатчилик, жаҳон тажрибаси кўрсатишича, ҳали ҳеч кимни бахтли қилмаган. Бу ҳақда "Россия сегодня" халқаро медиагуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв Москвада ўтаётган МДҲ мамлакатларининг V медиафорумида билдирди.
Унинг таъкидлашича, миллатчиликни ватанпарварликдан фарқлаш керак. Чунки миллатчилик кўпинча ватанпарварлик ниқоби остида намоён бўлиб, охир-оқибат давлатга зарар етказадиган фаолиятга айланиши мумкин.
"Миллатчилик радикал шаклларга ўтади. Уни ватанпарварликдан фарқлаш керак. Миллатчилик кўпинча ватанпарварлик ниқоби остида давлатга қарши қўпорувчилик фаолиятини олиб боради", — деди Киселёв.
Киселёвнинг таъкидлашича, миллатчилик қандай шаклда намоён бўлишидан қатъи назар, фақат зарар келтиради.
"Россия сегодня" медиагуруҳи ва RT бош муҳаррири Маргарита Симоньян форум иштирокчиларини қутлаб, МДҲ мамлакатлари ўртасидаги тарихий ва инсоний алоқаларга тўхталди.
"Биз ҳаммамиз бир вақтлар бир мамлакат бўлганмиз. Худога шукурки, биз нафақат яхши қўшничилик, балки қариндошлик муносабатларини ҳам сақлаб қолмоқдамиз", — деди у.
Симоньян сунъий интеллектнинг журналистика келажагига таъсири ҳақида ҳам фикр билдирди.
"Сунъий интеллект бизнинг касбимизга нима қилишини ва биз унга нима қилишимизни тушунишимиз керак. Бу курашда ким ғалаба қозонади — бизми ёки сунъий интеллектми? Журналистларга эҳтиёж сақланиб қоладими ёки барчасини рақамли технологиялар эгаллайдими?" — деди у.
МДҲ Sputnik билан ҳамкорликни юқори баҳолади
МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Светлана Малинина Sputnik агентлигини Ҳамдўстликнинг муҳим стратегик ҳамкори деб атади.
У Sputnik яқин хориж мамлакатларида 13 та сайтга эга эканини, улар нафақат рус тилида, балки фаолият юритаётган мамлакатларнинг миллий тилларида ҳам ахборот тарқатишини таъкидлади.
Малинина ушбу фаолиятни юқори баҳолаб, Дмитрий Киселёв ва Sputnikнинг яқин хориждаги фаолиятига масъул Андрей Благодиренкога миннатдорчилик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Москвадаги "Россия сегодня" халқаро мультимедиа матбуот марказида ўтаётган V МДҲ медиафоруми "Ўзгарувчан дунёда медианинг ривожланиши" мавзусига бағишланган. Унда ОАВ иқтисодиёти, аудитория эътиборини жалб қилиш, сунъий интеллектдан фойдаланиш ва журналистика соҳасида кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.