https://sputniknews.uz/20260715/cis-sputnik-pro-loyihalar-yuqori-baho-59045616.html
МДҲ матбуот хизмати раҳбари Sputnik ва Sputnik Pro лойиҳаларини юқори баҳолади
МДҲ матбуот хизмати раҳбари Sputnik ва Sputnik Pro лойиҳаларини юқори баҳолади
Sputnik Ўзбекистон
Светлана Малинина Sputnik’ни МДҲдаги муҳим стратегик ҳамкор ва ноёб икки тилли медиа лойиҳа деб атади. У Sputnik Pro журналистлар орасида катта қизиқиш уйғотаётганини таъкидлади.
2026-07-15T14:59+0500
2026-07-15T14:59+0500
2026-07-15T14:59+0500
sputnik
sputnikpro
рус тили
москва
россия
журналистлар
оав
танлов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/1a/58626166_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_058a540fb7ef57394e3b16760249e809.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Москвада “Русча гапирамиз, ёзамиз, ўйлаймиз!” халқаро танлови ғолибларини тақдирлаш маросими МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Светлана Малинина Sputnik ахборот агентлиги ва радиосининг Ҳамдўстлик мамлакатларидаги фаолиятини юқори баҳолади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Малининанинг таъкидлашича, Sputnik МДҲ маконидаги муҳим стратегик ҳамкор ва ўзига хос медиа лойиҳа ҳисобланади.У Sputnik хаблари рус тилида ҳамда агентлик фаолият юритаётган мамлакатнинг миллий тилида ахборот тарқатишига эътибор қаратди.Малининанинг сўзларига кўра, бундай икки тилли формат рус тилининг миллатлараро мулоқот воситаси сифатидаги ўрнини сақлаш билан бирга, маҳаллий аудиторияга ўз она тилида ахборот олиш имконини беради.МДҲ Бош котиби матбуот котиби Sputnik жамоаларининг ижодий ташаббуслари ва янги медиа лойиҳаларини ҳам алоҳида қайд этди.Шунингдек, у журналистлар учун мўлжалланган Sputnik Pro халқаро маърифий лойиҳаси ҳақида тўхталди.У Sputnik жамоасига медиа соҳасидаги фаолияти, ижодий ғоялари ва журналистларнинг касбий малакасини оширишга қаратилган ташаббуслари учун миннатдорлик билдирди.Малинина танлов иштирокчилари географияси йилдан йилга кенгайиб бораётганини ҳам таъкидлади. Унинг фикрича, бундай тадбирлар рус тилини нафақат МДҲ маконида, балки бутун дунёда маданиятлараро мулоқот воситаси сифатида тарғиб қилишга ҳисса қўшади.У рус тили Ҳамдўстликнинг расмий тили эканини эслатиб, унинг МДҲ мамлакатлари халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш, ғоялар алмашинуви, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва маданий алоқаларни ривожлантиришдаги аҳамиятини қайд этди.Шунингдек, МДҲ доирасида ташкил этилган Халқаро рус тили ташкилоти рус тили ва аъзо давлатлар тилларининг уйғунлиги асосида маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.
https://sputniknews.uz/20260715/samarkand-tashkent-oqituvchi-moscow-tanlov-golib-59040164.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/1a/58626166_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_16565cc757c216a6922548e36f4e61d6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
sputnik, sputnikpro , рус тили, москва, россия, журналистлар, оав, танлов
sputnik, sputnikpro , рус тили, москва, россия, журналистлар, оав, танлов
МДҲ матбуот хизмати раҳбари Sputnik ва Sputnik Pro лойиҳаларини юқори баҳолади
Малинина Sputnik агентлигини МДҲ маконидаги муҳим стратегик ҳамкор ва ноёб икки тилли медиа лойиҳа деб атади. У Sputnik Pro дастури журналистлар орасида катта қизиқиш уйғотаётганини таъкидлади
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Москвада “Русча гапирамиз, ёзамиз, ўйлаймиз!” халқаро танлови ғолибларини тақдирлаш маросими МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Светлана Малинина Sputnik ахборот агентлиги ва радиосининг Ҳамдўстлик мамлакатларидаги фаолиятини юқори баҳолади, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Малининанинг таъкидлашича, Sputnik МДҲ маконидаги муҳим стратегик ҳамкор ва ўзига хос медиа лойиҳа ҳисобланади.
“Бу бизнинг жуда муҳим стратегик ҳамкоримиз. Бу ноёб лойиҳа”, — деди Малинина.
У Sputnik хаблари рус тилида ҳамда агентлик фаолият юритаётган мамлакатнинг миллий тилида ахборот тарқатишига эътибор қаратди.
Малининанинг сўзларига кўра, бундай икки тилли формат рус тилининг миллатлараро мулоқот воситаси сифатидаги ўрнини сақлаш билан бирга, маҳаллий аудиторияга ўз она тилида ахборот олиш имконини беради.
МДҲ Бош котиби матбуот котиби Sputnik жамоаларининг ижодий ташаббуслари ва янги медиа лойиҳаларини ҳам алоҳида қайд этди.
Шунингдек, у журналистлар учун мўлжалланган Sputnik Pro халқаро маърифий лойиҳаси ҳақида тўхталди.
“Sputnik Pro лойиҳасида кўплаб журналистлар таҳсил олади. Менинг билишимча, лойиҳа шу қадар машҳурки, кўпчилик унда иштирок этишга интилади”, — деди Малинина.
У Sputnik жамоасига медиа соҳасидаги фаолияти, ижодий ғоялари ва журналистларнинг касбий малакасини оширишга қаратилган ташаббуслари учун миннатдорлик билдирди.
Малинина танлов иштирокчилари географияси йилдан йилга кенгайиб бораётганини ҳам таъкидлади. Унинг фикрича, бундай тадбирлар рус тилини нафақат МДҲ маконида, балки бутун дунёда маданиятлараро мулоқот воситаси сифатида тарғиб қилишга ҳисса қўшади.
У рус тили Ҳамдўстликнинг расмий тили эканини эслатиб, унинг МДҲ мамлакатлари халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш, ғоялар алмашинуви, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва маданий алоқаларни ривожлантиришдаги аҳамиятини қайд этди.
Шунингдек, МДҲ доирасида ташкил этилган Халқаро рус тили ташкилоти рус тили ва аъзо давлатлар тилларининг уйғунлиги асосида маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.