Самарқанд ва Тошкент вилоятидан уч нафар ўқитувчи Москвадаги халқаро танловда ғолиб бўлди

© SputnikТрое учителей из Узбекистана стали победителями конкурса по русскому языку
Трое учителей из Узбекистана стали победителями конкурса по русскому языку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2026
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Самарқанд ва Тошкент вилояти вакиллари рус тили ва адабиётини тарғиб қилишга бағишланган видеолойиҳалари билан танлов ғолиблари қаторидан жой олди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Москвада "Русча гапирамиз, ёзамиз, ўйлаймиз!" халқаро танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолиблар орасида Самарқанд ва Тошкент вилоятидан келган уч нафар педагог ҳам бор, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Танлов ғолиблари:
— Самарқанд давлат тиббиёт университети ўқитувчиси Шаҳло Жамалдинова — хорижий иштирокчилар номинациясида;
— Самарқанд давлат педагогика институти кафедра мудири Тамилла Мавлонова — "Адабиёт қалбни тарбиялай оладими?" видеоролиги билан;
— Тошкент вилоятидан келган рус тили ўқитувчиси Зулхумор Нарметова — "Она тилим — буюк ва қудратли рус тили" видеоси билан.
Тақдирлаш маросими россиялик ватандошлар оммавий ахборот воситалари форуми доирасида бўлиб ўтди.
Танловда Россия ва хорижий давлатларнинг федерал ҳамда минтақавий телерадиокомпаниялари, босма оммавий ахборот воситалари, ахборот агентликлари, интернет ресурслари, блогерлар, талабалар, медиа синфлари ва таълим марказлари ўқувчилари иштирок этди.
Унда 26 та давлат ва Россиянинг 20 та шаҳридан, жумладан, Ўзбекистондан хорижий русзабон ҳамжамият вакиллари қатнашди.
Мукофотларни Москва шаҳар думаси раиси ўринбосари Степан Орлов, хориждаги ватандошлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Георгий Яковлев, Москва ватандошлар уйи директори Дмитрий Кожаев ва Москва Журналистлар уюшмаси биринчи котиби Людмила Шербина топширди.
Адабиёт қалбни тарбиялайди ва маданиятларни бирлаштиради
Самарқанд давлат педагогика институти рус тили ва адабиёти кафедраси мудири Тамилла Мавлонованинг Sputnik Ўзбекистон мухбирига айтишича, "Адабиёт қалбни тарбиялай оладими?" видеолойиҳаси рус ва ўзбек адабиёти ўртасидаги чуқур боғлиқликни кўрсатиш ҳамда унга ёшлар эътиборини жалб этиш имконини берди.
"Бундай лойиҳалар Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги профессионал ҳамкорлик, дўстона алоқалар ва маданий мулоқотни мустаҳкамлайди", — деди у.

Россиялик ватандошлар оммавий ахборот воситалари форуми 13–17 июль кунлари Москвада ўтказилмоқда. Тадбир Москва ҳукумати, Москва ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар департаменти, Москва ватандошлар уйи ва Москва Журналистлар уюшмаси томонидан ташкил этилган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Педагогическая смена для учителей русского языка как иностранного и студентов педагогических специальностей из Узбекистана. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2026
Ўзбекистонлик 60 нафар педагог Россияда малака оширмоқда
Янгиликлар лентаси
0