https://sputniknews.uz/20261111/iran-trump-netanyahu-bahs-61922557.html
Эронга зарба бериш: Трамп ва Нетаньяху ўртасида кескин баҳс чиққан — ОАВ
Эронга зарба бериш: Трамп ва Нетаньяху ўртасида кескин баҳс чиққан — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Трамп ва Нетаньяху Эронга янги зарбалар масаласида тортишиб қолгани айтилмоқда. FT маълумотича, Исроил бош вазири ҳар куни қўнғироқ қилмоқда. Қатар эса эҳтимолий ҳужумни икки ҳафтага кечиктиришга эришган.
2026-11-11T11:16+0500
2026-11-11T11:16+0500
2026-11-11T11:31+0500
ақш – эрон можароси
дунё янгиликлари
исроил
дунёда
дональд трамп
ақш
эрон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/02/58028444_0:9:1984:1125_1920x0_80_0_0_504be32a8e170e135acfcfaf6eb30bb1.jpg
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Эронга қарши ҳарбий амалиётларни қайта бошлаш масаласи АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ўртасида кескин телефон мулоқотига сабаб бўлди. Бу ҳақда Исроилнинг "Ynet" нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.Манбалардан бири ўтган дам олиш кунларидаги суҳбатни "дўзахий бақир-чақир" деб таърифлаган. Бироқ Нетаньяху девони бу хабарни "мутлақо ёлғон" деб рад этди.FT маълумотларига кўра, Нетаньяху Трампга деярли ҳар куни қўнғироқ қилиб, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашга ундамоқда. Бироқ Оқ уй ичида ҳам, ундан ташқарида ҳам янги урушга қарши чиқувчилар бор.Қатар ҳужумни икки ҳафтага кечиктиргани айтилмоқдаi24NEWS дипломатик манбаларга таяниб, Қатар АҚШнинг Эронга эҳтимолий янги зарбаларини камида икки ҳафтага кечиктиришга эришганини хабар қилди. Бу вақт Вашингтон ва Теҳрон ўртасида келишувга эришиш учун ажратилган.Қатар бош вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний Вашингтонда Трамп билан учрашганидан сўнг АҚШ раҳбари ҳозирча янги ҳарбий амалиётларга зарурат кўрмаётганини билдирди.Шу билан бирга, Трамп АҚШ қўшинлари зарур бўлса, зарба беришга тайёрлигини таъкидлади. Рубио: Эроннинг шартлари бемаъниАҚШ давлат котиби Марко Рубио Парижда G7 ташқи ишлар вазирлари йиғилиши доирасида Эрон билан келишув имкониятларига баҳо берди.Вашингтон Теҳроннинг уруш зарари учун товон тўлаш ҳақидаги талабини ҳам рад этмоқда.Музокараларда асосий баҳслар Эрон портларига қўйилган денгиз қамалини бекор қилиш, Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш, музлатилган Эрон активларини қайтариш ва мамлакат ядровий дастури атрофида кетмоқда.
https://sputniknews.uz/20260602/trump-netanyahu-noshukurlik-ayblov-58028867.html
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/02/58028444_107:0:1878:1328_1920x0_80_0_0_7d7a5e6829211ebfe95bc11e31cbe6ec.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш – эрон можароси, дунё янгиликлари, исроил, дунёда, дональд трамп, ақш, эрон
ақш – эрон можароси, дунё янгиликлари, исроил, дунёда, дональд трамп, ақш, эрон
Эронга зарба бериш: Трамп ва Нетаньяху ўртасида кескин баҳс чиққан — ОАВ
11:16 11.11.2026 (янгиланди: 11:31 11.11.2026) Трамп ва Нетаньяху Эронга янги зарбалар бериш масаласида кескин тортишиб қолгани айтилмоқда. Аввалроқ Нетаньяху шу мақсадда Трампга ҳар куни қўнғироқ қилаётгани хабар қилинган эди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Эронга қарши ҳарбий амалиётларни қайта бошлаш масаласи АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ўртасида кескин телефон мулоқотига сабаб бўлди. Бу ҳақда Исроилнинг "Ynet" нашри ўз манбаларига таяниб
хабар берди.
Манбалардан бири ўтган дам олиш кунларидаги суҳбатни "дўзахий бақир-чақир" деб таърифлаган. Бироқ Нетаньяху девони бу хабарни "мутлақо ёлғон" деб рад этди.
FT маълумотларига
кўра, Нетаньяху Трампга деярли ҳар куни қўнғироқ қилиб, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашга ундамоқда. Бироқ Оқ уй ичида ҳам, ундан ташқарида ҳам янги урушга қарши чиқувчилар бор.
Қатар ҳужумни икки ҳафтага кечиктиргани айтилмоқда
i24NEWS дипломатик манбаларга таяниб, Қатар АҚШнинг Эронга эҳтимолий янги зарбаларини камида икки ҳафтага кечиктиришга эришганини
хабар қилди. Бу вақт Вашингтон ва Теҳрон ўртасида келишувга эришиш учун ажратилган.
Қатар бош вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний Вашингтонда Трамп билан учрашганидан сўнг АҚШ раҳбари ҳозирча янги ҳарбий амалиётларга зарурат кўрмаётганини билдирди.
Шу билан бирга, Трамп АҚШ қўшинлари зарур бўлса, зарба беришга тайёрлигини таъкидлади.
Рубио: Эроннинг шартлари бемаъни
АҚШ давлат котиби Марко Рубио Парижда G7 ташқи ишлар вазирлари йиғилиши доирасида Эрон билан келишув имкониятларига баҳо берди.
"Эрон битим тузишни жуда хоҳлайди. Муаммо шундаки, улар қўяётган шартлар бемаъни. Улар ҳозирча ҳатто жиддий ёндашмаяпти. Аммо вақт ўтиши билан бу ўзгариши мумкин", — деди Рубио.
Вашингтон Теҳроннинг уруш зарари учун товон тўлаш ҳақидаги талабини ҳам рад этмоқда.
Музокараларда асосий баҳслар Эрон портларига қўйилган денгиз қамалини бекор қилиш, Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш, музлатилган Эрон активларини қайтариш ва мамлакат ядровий дастури атрофида кетмоқда.