Эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўм ёрдам, кўмир ва газ компенсацияси — тартиб тушунтирилди

© Sputnik / Сгенерировано ИИБаллоны сжиженного газа и социальные реформы
Баллоны сжиженного газа и социальные реформы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилаларга қиш мавсуми учун 1 млн сўмдан бир марталик ёрдам ажратилади. Кўмир ва суюлтирилган газ харажатларининг бир қисми ҳам қопланади.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 2026–2027 йилги иситиш мавсумида 1 миллиондан ортиқ эҳтиёжманд оилага 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам бериш режалаштирилган. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя агентлиги Ижтимоий тўловлар бошқармаси бош мутахассиси Жасур Муродов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ҳозиргача 900 мингга яқин оила ва фуқаро ёрдам олувчилар рўйхатига киритилган. Тўловлар 30 ноябргача ижтимоий ёки банк карталарига ўтказилади.
Кўмир учун компенсация
Табиий газ билан таъминланмаган ёки газ етказиб бериш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи эҳтиёжманд оилаларга кўмирнинг ҳар тоннаси учун 300 минг сўмдан, йилига кўпи билан 600 минг сўм компенсация берилади.
Бунинг учун mycoal.uz орқали кўмир харид қилиб, яшаш жойидаги ижтимоий ходим, "Инсон" маркази, Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz орқали ариза бериш мумкин.
Маълум қилинишича, хозиргача кўмир учун компенсация олиш бўйича 50 мингдан ортиқ ариза келиб тушган. Шундан 7 мингтаси қаноатлантирилган, 43 мингтаси рад этилган.
Рад этишга оилаларнинг Ижтимоий реестрда мавжуд эмаслиги ва жон бошига ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг икки бараваридан юқори экани сабаб бўлган.
Суюлтирилган газ учун компенсация
15 ноябрдан суюлтирилган газнинг бир килограмми 5 минг сўм бўлади. Эҳтиёжманд оилаларга харид қилинган ҳар килограмм учун 3 минг сўмдан, ойига кўпи билан 20 килограмм учун 60 минг сўм компенсация тўланади.
Масалан, 20 килограмм газ 100 минг сўмга тушади. Шундан 60 минг сўми қоплангач, оиланинг харажати 40 минг сўмни ташкил этади.
Муродовнинг таъкидлашича, оила белгиланган мезонларга мос келса ва газ хариди тасдиқланса, ҳар ой қайта ариза бериш талаб этилмайди.
Электр энергияси бўйича енгиллик
Табиий газ билан таъминланмаган ёки газ етказиб бериш қийин бўлган ҳудудларда иситиш мавсуми учун электр энергияси истеъмолининг ойлик базавий меъёри 200 дан 350 кВт·соатга оширилди.
Ёрдам кимларга берилади?
Компенсациялар Ижтимоий реестрдаги ҳамда белгиланган мезонларга мос бошқа эҳтиёжманд оилаларга берилади. Бунда оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг икки бараваридан ошмаслиги керак.
Узбекский сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2026
Иситиш мавсумида айрим эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан берилади
Янгиликлар лентаси
0