Иситиш мавсумида айрим эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан берилади

© Sputnik / Бахром Хатамов Узбекский сум
Узбекский сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2026
Oбуна бўлиш
Бир марталик моддий ёрдамни бериш ноябрда бошланади.
ТОШКЕНТ, 30 окт – Sputnik. Ўзбекистонда иситиш мавсумида айим эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилади. Бу президентнинг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор тамойилларига ўтиш жараёнида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган.
Фармонга кўра, 2026/2027 йилги иситиш мавсумида 2026 йил ноябрь ойида қуйидагиларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади:
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга;
“маҳалла еттилиги” хулосаси асосида реестрга киритилмаган, бироқ ижтимоий-иқтисодий ҳолати бўйича Реестрга киритиш мезонларига мос келадиган оилаларга, жумладан:
оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 2 бараваридан ошмайдиган оилаларга;
марказлаштирилган иситиш тизимига уланган кўп қаватли уйларда яшовчи оилаларга. Бунда мазкур оилаларнинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда минимал истеъмол харажатларининг 2 бараваридан ҳамда Тошкент шаҳрида 3 бараваридан ошмаслиги лозим;
барқарор иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича туман (шаҳар) штаблари қарорига мувофиқ ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади юқорида назарда тутилган мезонлардан ошган айрим эҳтиёжманд оилаларга;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридаги фуқароларга, шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга.
Кошка у батареи в московской квартире. Отопительный сезон в Москве начался 13 сентября. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2026
Ўзбекистонда иситиш ва иссиқ сув тарифлари оширилиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0