Ўзбекистонда иситиш ва иссиқ сув тарифлари оширилиши мумкин

© Sputnik / Мария ДевахинаКошка у батареи в московской квартире. Отопительный сезон в Москве начался 13 сентября.
Кошка у батареи в московской квартире. Отопительный сезон в Москве начался 13 сентября. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2026
Oбуна бўлиш
Тошкентда хизматлар нархи 30 фоизга кўтарилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Ўзбекистонда аҳоли учун иситиш ва иссиқ сув таъминоти тарифларини 2026 йил 1 ноябрдан ошириш режалаштирилмоқда. Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳукумат қарори лойиҳасида назарда тутилган.
Шу билан бирга, 2028 йил 1 январдан бошлаб Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг таклифларига асосан аҳолига кўрсатиладиган марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари тарифлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб бориш кўзда тутилмоқда.
Лойиҳага кўра, 1 ноябрдан "Veolia Energy Tashkent" истеъмолчилари учун ҚҚС билан қуйидаги тарифлар таклиф этилмоқда:
Иссиқлик энергияси — 1 Гкал учун 203 636 сўм (30 фоизга ошади; ҳозир — 156 643 сўм).
Иситиш — иситиладиган майдоннинг 1 кв. метри учун суткасига 314 сўм (30 фоизга ошади; ҳозир — 241,44 сўм).
Ҳисоблагич бўйича иссиқ сув — 1 куб метр учун 11 607 сўм (30 фоизга ошади; ҳозир — 8 928,67 сўм).
Ҳисоблагичсиз иссиқ сув — бир киши учун ойига 45 330 сўм (амалдаги тарифга нисбатан 30 фоизга ошади; 1,5 оширувчи коэффициент ҳисобга олинмаган).
Умумий душхонали ётоқхоналарда яшовчилар учун иссиқ сув тарифи бир киши учун ойига 33 720 сўм этиб белгиланиши таклиф қилинмоқда. Бу оширувчи коэффициентсиз тарифга нисбатан 30 фоизга кўп.
Тошкентда тарифлар сўнгги марта 2025 йил 12 ноябрда оширилган.
Узбекский сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2026
Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан берилиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0