https://sputniknews.uz/20261014/ehtiyojmand-oilalar-61165870.html
Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан берилиши мумкин
Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан берилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Маблағ 30 ноябрга қадар ижтимоий карта ёки банк карталарига ўтказилади. 14.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-14T09:22+0500
2026-10-14T09:22+0500
2026-10-14T09:22+0500
жамият
ўзбекистон
бир марталик ёрдам пули
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/1a/57872293_0:161:3070:1888_1920x0_80_0_0_5ca43f19775d7d70e244f7f4f5b6d7a0.jpg
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Ўзбекистонда ноябрда эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўм миқдорида бир марталик ёрдам пули ажратиш таклиф этилди. Бу Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган президент фармони лойиҳасида кўзда тутилган.Бир марталик ёрдамни 1 млн 17 мингтадан ортиқ оилага бериш режалаштирилган. 2026 йилда қўшимча ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларига 1,9 трлн сўм йўналтирилиши кўзда тутилган.Ёрдамни қуйидагилар олиши мумкин:Ижтимоий реестрга киритилмаган оилалар учун асосий шартлардан бири бу бир кишига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг икки бараваридан, яъни 1,43 млн сўмдан ошмаслиги керак.Марказлаштирилган иссиқлик таъминотига уланган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар учун алоҳида меъёрлар кўзда тутилган. Қорақалпоғистон ва вилоятларда бундай оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган ўртача даромад ҳам 1,43 млн сўмдан ошмаслиги, Тошкент шаҳрида эса 2,145 млн сўмдан ёки минимал истеъмол харажатларининг уч бараваридан ошмаслиги лозим.Ёрдам пулини 2026 йил 30 ноябрга қадар фуқароларнинг ижтимоий карта ёки банк картасига ўтказиш белгиланмоқда.
https://sputniknews.uz/20260204/ijtimoiy-reestr-oilalar-muammo-hal-55462749.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/1a/57872293_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_fd789d11aaa00d1ecd136c851984b378.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, бир марталик ёрдам пули
жамият, ўзбекистон, бир марталик ёрдам пули
Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан берилиши мумкин
Маблағ 30 ноябрга қадар ижтимоий карта ёки банк карталарига ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Ўзбекистонда ноябрда эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўм миқдорида бир марталик ёрдам пули ажратиш таклиф этилди. Бу Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган
президент фармони лойиҳасида кўзда тутилган.
Бир марталик ёрдамни 1 млн 17 мингтадан ортиқ оилага бериш режалаштирилган. 2026 йилда қўшимча ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларига 1,9 трлн сўм йўналтирилиши кўзда тутилган.
Ёрдамни қуйидагилар олиши мумкин:
ижтимоий реестрга киритилган оилалар;
реестрга киритилмаган, аммо "маҳалла еттилиги" хулосасига кўра белгиланган эҳтиёжмандлик меъёрларига мос келадиган оилалар;
ўзгалар парваришига муҳтож ва тегишли реестрга киритилган ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, етим болалар ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшайдиган оилалар.
Ижтимоий реестрга киритилмаган оилалар учун асосий шартлардан бири бу бир кишига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг икки бараваридан, яъни 1,43 млн сўмдан ошмаслиги керак.
Марказлаштирилган иссиқлик таъминотига уланган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар учун алоҳида меъёрлар кўзда тутилган. Қорақалпоғистон ва вилоятларда бундай оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган ўртача даромад ҳам 1,43 млн сўмдан ошмаслиги, Тошкент шаҳрида эса 2,145 млн сўмдан ёки минимал истеъмол харажатларининг уч бараваридан ошмаслиги лозим.
Ёрдам пулини 2026 йил 30 ноябрга қадар фуқароларнинг ижтимоий карта ёки банк картасига ўтказиш белгиланмоқда.