Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда тезюрар поездлар қатновини ривожлантириш бўйича тавсиялар қабул қилинди

© unsplash.com/Jake WeirickЖелезная дорога
Железная дорога - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2026
Oбуна бўлиш
Уларда лойиҳаларни молиялаштириш ва замонавий технологиялардан фойдаланишга эътибор қаратилган.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати ЕОИИ давлатларида тезюрар ва юқори тезликдаги йўловчи поездлари қатновини ривожлантириш бўйича янги тавсияларни қабул қилди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжат ЕОИИ давлатларининг 2024–2026 йилларга мўлжалланган транспорт сиёсати бўйича "йўл харитаси" доирасида ишлаб чиқилган. Унинг асосий мақсади — иттифоқ ҳудудида тезюрар темир йўл қатновини ривожлантириш, йўловчилар учун қулай, тезкор ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш.
Янги тавсияларда қуйидаги йўналишларга эътибор қаратилган:
тезюрар темир йўл лойиҳаларининг тижорий самарадорлиги ва иқтисодий фойдасини баҳолаш;
давлат бюджети ва жамият учун келтирадиган фойдасини ҳисоблаш;
катта ҳажмдаги инвестицияларни жалб қилиш ва мақбул молиялаштириш усулларини танлаш;
рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш;
янги магистралларнинг мавжуд ва режалаштирилаётган темир йўл йўналишларига таъсирини ўрганиш;
ЕОИИ давлатлари ва бошқа мамлакатларнинг тажрибасини қўллаш ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш.
ЕИК энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев тезюрар темир йўлларни ривожлантириш нафақат йўловчилар учун, балки иқтисодиёт учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
"Юқори тезликдаги магистралларни ривожлантириш аҳоли ҳаракатчанлигини оширади, туризмни ривожлантиради, темир йўлларнинг ташиш ва ўтказиш имкониятларини кенгайтиради. Иқтисодиёт учун эса бу янги илмталаб ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини яратиш, рақамли технологиялар ҳамда сунъий интеллектни кенг қўллаш демакдир", — деди Кожошев.
Янги тавсиялар ЕОИИ мамлакатларида тезюрар темир йўл лойиҳаларини режалаштириш ва амалга оширишда умумий ёндашувларни шакллантиришга қаратилган.
Ҳозирча ҳужжатда аниқ янги йўналишлар, қурилиш харажатлари ёки поездлар қатновини бошлаш муддатлари белгиланмаган. Бу масалалар ҳар бир лойиҳанинг иқтисодий ва техник имкониятлари ўрганилганидан кейин ҳал қилинади.
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
В Тверской области началось строительство завода для высокоскоростной железной дороги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Тверь вилоятида юқори тезликдаги темир йўл учун завод қурилиши бошланди
Янгиликлар лентаси
0