Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Тверь вилоятида юқори тезликдаги темир йўл учун завод қурилиши бошланди

© Сайт правительства Тверской областиВ Тверской области началось строительство завода для высокоскоростной железной дороги
В Тверской области началось строительство завода для высокоскоростной железной дороги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2026
Oбуна бўлиш
Лойиҳа юқори тезликдаги темир йўл транспорти учун муҳим бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда юзлаб янги иш ўринлари яратишни назарда тутади.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Россиянинг Тверь вилоятида юқори тезликдаги темир йўл магистраллари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган “КСК” саноат технопарки янги биноси пойдеворига рамзий тош қўйилди.
Вилоят губернатори вазифасини бажарувчи Виталий Королевнинг таъкидлашича, лойиҳа Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)доирасидаги саноат кооперацияси намунаси бўлиб, уни амалга оширишда Россия, Беларусь ва Арманистон иштирок этмоқда.
Маълум қилинишича, “КСК” майдончасида барпо этиладиган янги қувватлар Россиянинг биринчи тезюрар поезди ҳамда бошқа темир йўл транспорти учун ноёб ва юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконини беради.
Лойиҳа “Вояж НПО” МЧЖ томонидан ЕОИИнинг саноат кооперациясини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари доирасида амалга оширилмоқда. У 300 га яқин янги иш ўрни яратишни назарда тутади. Ишлаб чиқаришни 2028 йилдан бошлаш режалаштирилган.
Лойиҳа параметрлари:
– 12 минг квадрат метр майдонга эга ишлаб чиқариш корпуси барпо этилади;
– замонавий юқори технологик ускуналар ўрнатилади;
– маҳсулотлар юқори тезликдаги темир йўл магистраллари эҳтиёжлари учун мўлжалланади;
– лойиҳа ЕОИИ доирасидаги саноат кооперацияси дастури орқали молиялаштирилмоқда.
ЕАБР запустил первый проект по исламскому финансированию в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОТБ Қозоғистонда исломий молиялаштиришга оид биринчи лойиҳасини бошлади
Янгиликлар лентаси
0