https://sputniknews.uz/20261110/sanktsiya-dunyo-ochlik-61886134.html
Дунёда 600 миллиондан ортиқ одам санкциялар туфайли оч қолмоқда — Лавров
Дунёда 600 миллиондан ортиқ одам санкциялар туфайли оч қолмоқда — Лавров
Sputnik Ўзбекистон
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров дунёдаги очлик сабабларини санкциялар билан боғлади. У Россия ва АҚШ ўртасидаги дизель келишуви, нархлар пасайиши, Европа йўқотишлари ва Россия экспорти ҳақида ҳам маълум қилди.
2026-11-10T09:57+0500
2026-11-10T09:57+0500
2026-11-10T10:15+0500
сергей лавров
россия тив
россия
санкциялар
очлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/1f/60087920_0:91:3072:1819_1920x0_80_0_0_5a766216bdfe0e9b206fe461acef9510.jpg
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Дунёда 600 миллиондан ортиқ киши очликдан азият чекмоқда. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бунинг сабаби ресурслар етишмаслиги эмас, балки санкциялар ва савдо тўсиқлари эканини билдирди. Бу ҳақда у "Коммерсантъ" газетасида чоп этилган мақоласида ёзди.Лавровнинг ёзишича, жорий йилда G20 мамлакатларининг савдо вазирлари озиқ-овқат етказиб беришдан босим воситаси сифатида фойдаланишни қоралаган. Европа Иттифоқи ҳам бу позицияга қўшилган. Энди эса ушбу келишувларни амалда бажариш зарур.Россия вазири Ғарб давлатлари халқаро савдонинг умумий қоидаларини блокларга бўлиниш мантиғи билан алмаштираётганини таъкидлади. Унинг фикрича, санкциялар ва савдо тўсиқлари жаҳон иқтисодиётининг парчаланишига олиб келмоқда.Лавров санкциялар Россияга сезиларли зарар етказмаганини, аксинча, Европа учун триллионлаб йўқотишларга, АҚШда инфляцияга ва бошқа мамлакатларда аҳоли фаровонлигининг пасайишига сабаб бўлганини билдирди.Россия ва АҚШ ўртасидаги дизель келишувиРоссия ва АҚШ раҳбарлари ўртасида Россия дизель ёқилғиси экспортига қўйилган чекловларни тўхтатиш бўйича эришилган келишув аллақачон амалга оширилмоқда.Бироқ Россия ТИВ раҳбари дизель нархи қанчага пасайгани бўйича аниқ рақамларни келтирмади.Унинг маълум қилишича, Россия 2022 йилдан буён Европага 320 миллиард долларлик энергия ресурслари етказиб берган.Шу билан бирга, Россия экспортининг 80 фоизи Ғарбдан ташқари мамлакатларга, жумладан, 70 фоизи Осиё бозорларига йўналтирилган.2026 йилнинг биринчи чорагида Россиядан АСЕАН мамлакатларига нефть ва минерал хомашё етказиб бериш ҳажми 40 фоизга ошган.Лавров Россия 160 та мамлакатга озиқ-овқат ва ўғитлар етказиб бераётганини ҳам таъкидлади. Унинг фикрича, жаҳон иқтисодиётининг барқарор ривожланиши учун халқаро савдодаги сиёсий тўсиқларни камайтириш ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликни кенгайтириш зарур.
https://sputniknews.uz/20261017/aqshda-rossiya-bilan-dizel-kelishuviga--xalaqit-bermoqchi-bolishdi-61265998.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/1f/60087920_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_9a1aa321140c62916b74c246dca9c0c6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сергей лавров, россия тив, россия, санкциялар, очлик
сергей лавров, россия тив, россия, санкциялар, очлик
Дунёда 600 миллиондан ортиқ одам санкциялар туфайли оч қолмоқда — Лавров
09:57 10.11.2026 (янгиланди: 10:15 10.11.2026) Лавров очликни санкциялар билан боғлади. Шунингдек, Россия ва АҚШнинг дизель келишуви нархларни пасайтирганини билдирди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Дунёда 600 миллиондан ортиқ киши очликдан азият чекмоқда. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бунинг сабаби ресурслар етишмаслиги эмас, балки санкциялар ва савдо тўсиқлари эканини билдирди. Бу ҳақда у "Коммерсантъ" газетасида чоп этилган мақоласида
ёзди.
"Гап ресурслар етишмаслигида эмас, балки санкциялар ва тўсиқларда", — дея таъкидлади вазир.
Лавровнинг ёзишича, жорий йилда G20 мамлакатларининг савдо вазирлари озиқ-овқат етказиб беришдан босим воситаси сифатида фойдаланишни қоралаган. Европа Иттифоқи ҳам бу позицияга қўшилган. Энди эса ушбу келишувларни амалда бажариш зарур.
Россия вазири Ғарб давлатлари халқаро савдонинг умумий қоидаларини блокларга бўлиниш мантиғи билан алмаштираётганини таъкидлади. Унинг фикрича, санкциялар ва савдо тўсиқлари жаҳон иқтисодиётининг парчаланишига олиб келмоқда.
Лавров санкциялар Россияга сезиларли зарар етказмаганини, аксинча, Европа учун триллионлаб йўқотишларга, АҚШда инфляцияга ва бошқа мамлакатларда аҳоли фаровонлигининг пасайишига сабаб бўлганини билдирди.
Россия ва АҚШ ўртасидаги дизель келишуви
Россия ва АҚШ раҳбарлари ўртасида Россия дизель ёқилғиси экспортига қўйилган чекловларни тўхтатиш бўйича эришилган келишув аллақачон амалга оширилмоқда.
"Уни амалда бажаришга аллақачон киришдик ва бу дарҳол нархларни пасайтирди", — деди Лавров.
Бироқ Россия ТИВ раҳбари дизель нархи қанчага пасайгани бўйича аниқ рақамларни келтирмади.
Унинг маълум қилишича, Россия 2022 йилдан буён Европага 320 миллиард долларлик энергия ресурслари етказиб берган.
Шу билан бирга, Россия экспортининг 80 фоизи Ғарбдан ташқари мамлакатларга, жумладан, 70 фоизи Осиё бозорларига йўналтирилган.
2026 йилнинг биринчи чорагида Россиядан АСЕАН мамлакатларига нефть ва минерал хомашё етказиб бериш ҳажми 40 фоизга ошган.
Шимолий денгиз йўли орқали юк ташиш ҳам тарихий энг юқори даражага етган. Йил бошида рейслар сони 1,5 баравар, юк ташиш ҳажми эса 25 фоизга кўпайган. Йил якунида 40 миллион тонна юк ташилиши кутилмоқда.
Лавров Россия 160 та мамлакатга озиқ-овқат ва ўғитлар етказиб бераётганини ҳам таъкидлади. Унинг фикрича, жаҳон иқтисодиётининг барқарор ривожланиши учун халқаро савдодаги сиёсий тўсиқларни камайтириш ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликни кенгайтириш зарур.