https://sputniknews.uz/20261110/russia-prezident-platforma-uzbekistan-hamkorlik-61891649.html
Бетин: Россия президент платформаси Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор
Бетин: Россия президент платформаси Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг "Россия — имкониятлар мамлакати" президент платформаси Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи. Андрей Бетин Тошкентда меморандум имзолаш режаси, кадрлар тайёрлаш ва қўшма лойиҳалар ҳақида гапирди.
2026-11-10T11:50+0500
2026-11-10T11:50+0500
2026-11-10T12:12+0500
iii россия-ўзбекистон медиафоруми
ёшлар
ҳамкорлик
форум
ўзбекистон
таълим
сунъий интеллект
блогер
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/0a/61890996_324:131:2730:1485_1920x0_80_0_0_752a0dc26907b569aacd8130b7e995e0.jpg
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Россиянинг "Россия — имкониятлар мамлакати" президент платформаси Ўзбекистон билан иқтидорли ёшлар ва бошқарувчиларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор. Бу ҳақда платформанинг бош директори Андрей Бетин III Россия–Ўзбекистон медиафорумида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Бетин Ўзбекистонда тажрибали бошқарувчилар кўплигини таъкидлаб, икки мамлакат бу соҳадаги илғор тажрибаларни ўзаро ўрганиши мумкинлигини айтди. Ҳамкорлик доирасида меморандум имзолаш ҳам режалаштирилган. Бетин "Россия — имкониятлар мамлакати" президент платформаси фаолияти ва унинг асосий лойиҳалари ҳақида маълумот берди.Бетиннинг айтишича, сўнгги саккиз ярим йилда платформа лойиҳаларида 26 миллиондан ортиқ киши иштирок этган. Шу даврда турли соҳаларни қамраб олган 60 та лойиҳа ишга туширилган.Жумладан, "Россия етакчилари" танлови орқали бошқарув кадрлари сараланади. Беш мавсум давомида унда бир миллиондан ортиқ киши қатнашган. Танловнинг 700 нафарга яқин ғолиби ва битирувчиси юқори лавозимларга тайинланган.Платформа таркибидаги "Сенеж" бошқарув устахонасида давлат хизматчилари ва бошқа мутахассислар учун амалий таълим дастурлари ўтказилади.Бетин Россияда қўлланилаётган бошқарувчиларни саралаш ва тайёрлаш методикалари бошқа мамлакатларга ҳам тақдим этилаётганини таъкидлади. Бундай дастурлар Озарбайжон, Абхазия ва Жанубий Осетияда ҳам амалга оширилмоқда.Сунъий интеллект ва медиа таълимиБетин сунъий интеллект, рақамли платформалар ва роботлаштириш меҳнат бозори ҳамда бошқарув тизимларини сезиларли ўзгартираётганига эътибор қаратди.Шунингдек, Россияда медиа соҳаси учун "ТопБлог", "Рақамли юксалиш" каби лойиҳалар амалга оширилмоқда. Улар доирасида блогерлар тайёрланади, сунъий интеллект ёрдамида контент яратиш ва ёлғон ахборотни аниқлаш бўйича мусобақалар ўтказилади.Жумладан, "ТопБлог" лойиҳаси олти йилда 350 мингдан ортиқ иштирокчини бирлаштирган.Ўзбекистон билан қўшма платформа ташаббусиЭслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2026 йил июнида Петербург халқаро иқтисодий форумида Россия билан инсон капиталини ривожлантириш бўйича қўшма онлайн-платформа яратишни таклиф этган эди.Ушбу ташаббус таълим, касбий тайёргарлик ва меҳнат бозорини ўзаро боғлашни назарда тутади. Маълумот учун, Андрей Бетин 1980 йилда Тошкентда туғилган. У Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган, кейинчалик Россияда давлат бошқаруви соҳасида фаолият юритган.
https://sputniknews.uz/20261109/islom-tsivilizatsiya-russia-markaz-dastur-61870043.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/0a/61890996_329:123:2730:1924_1920x0_80_0_0_6997c9aab9e652f0bebea0a9dec2e7fc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ёшлар, ҳамкорлик, форум, ўзбекистон, таълим, сунъий интеллект, блогер, жамият
ёшлар, ҳамкорлик, форум, ўзбекистон, таълим, сунъий интеллект, блогер, жамият
Бетин: Россия президент платформаси Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор
11:50 10.11.2026 (янгиланди: 12:12 10.11.2026) Андрей Бетин Ўзбекистон билан тажриба алмашиш, иқтидорли ёшлар ва бошқарувчиларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Россиянинг "Россия — имкониятлар мамлакати" президент платформаси Ўзбекистон билан иқтидорли ёшлар ва бошқарувчиларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор. Бу ҳақда платформанинг бош директори Андрей Бетин III Россия–Ўзбекистон медиафорумида маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Бетин Ўзбекистонда тажрибали бошқарувчилар кўплигини таъкидлаб, икки мамлакат бу соҳадаги илғор тажрибаларни ўзаро ўрганиши мумкинлигини айтди. Ҳамкорлик доирасида меморандум имзолаш ҳам режалаштирилган.
Бетин "Россия — имкониятлар мамлакати" президент платформаси фаолияти ва унинг асосий лойиҳалари ҳақида маълумот берди.
2018 йилда ташкил этилган платформа иқтидорли ёшлар, мутахассислар ва бошқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий ривожланиши учун имкониятлар яратишга қаратилган.
Бетиннинг айтишича, сўнгги саккиз ярим йилда платформа лойиҳаларида 26 миллиондан ортиқ киши иштирок этган. Шу даврда турли соҳаларни қамраб олган 60 та лойиҳа ишга туширилган.
Жумладан, "Россия етакчилари" танлови орқали бошқарув кадрлари сараланади. Беш мавсум давомида унда бир миллиондан ортиқ киши қатнашган. Танловнинг 700 нафарга яқин ғолиби ва битирувчиси юқори лавозимларга тайинланган.
Платформа таркибидаги "Сенеж" бошқарув устахонасида давлат хизматчилари ва бошқа мутахассислар учун амалий таълим дастурлари ўтказилади.
Бетин Россияда қўлланилаётган бошқарувчиларни саралаш ва тайёрлаш методикалари бошқа мамлакатларга ҳам тақдим этилаётганини таъкидлади. Бундай дастурлар Озарбайжон, Абхазия ва Жанубий Осетияда ҳам амалга оширилмоқда.
Сунъий интеллект ва медиа таълими
Бетин сунъий интеллект, рақамли платформалар ва роботлаштириш меҳнат бозори ҳамда бошқарув тизимларини сезиларли ўзгартираётганига эътибор қаратди.
Унинг фикрича, замонавий мутахассислар янги технологияларга тез мослашиш ва доимий ўрганиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Шунингдек, Россияда медиа соҳаси учун "ТопБлог", "Рақамли юксалиш" каби лойиҳалар амалга оширилмоқда. Улар доирасида блогерлар тайёрланади, сунъий интеллект ёрдамида контент яратиш ва ёлғон ахборотни аниқлаш бўйича мусобақалар ўтказилади.
Жумладан, "ТопБлог" лойиҳаси олти йилда 350 мингдан ортиқ иштирокчини бирлаштирган.
Ўзбекистон билан қўшма платформа ташаббуси
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2026 йил июнида Петербург халқаро иқтисодий форумида Россия билан инсон капиталини ривожлантириш бўйича қўшма онлайн-платформа яратишни таклиф этган эди.
Ушбу ташаббус таълим, касбий тайёргарлик ва меҳнат бозорини ўзаро боғлашни назарда тутади.
Платформада тил ва АТ курслари, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш дастурлари ҳамда иш берувчилар билан алоқа ўрнатиш имкониятлари бирлаштирилиши мумкин.
Маълумот учун, Андрей Бетин 1980 йилда Тошкентда туғилган. У Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган, кейинчалик Россияда давлат бошқаруви соҳасида фаолият юритган.