III Российско-Узбекский медиафорум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2026
III Россия-Ўзбекистон медиафоруми
Учинчи Россия–Ўзбекистон медиафоруми 9–10 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказилмоқда.

Россия билан болаларни интернетда ҳимоя қилишдаги ҳамкорлик бўйича 3 та таклиф билдирилди

В Ташкенте проходит III российско-узбекский медиафорум (образовательная сессия)
В Ташкенте проходит III российско-узбекский медиафорум (образовательная сессия) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2026
Oбуна бўлиш
Камола Собирова Россия билан болалар хавфсизлиги, сунъий интеллект ва медиасаводхонлик бўйича ҳамкорликни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Россия билан болаларни интернетда ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликни учта йўналишда кенгайтиришни таклиф этди. Бу ташаббусни Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси Камола Собирова III Россия–Ўзбекистон медиафорумида илгари сурди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Собированинг таъкидлашича, интернетда болаларни ҳимоя қилиш фақат зарарли сайтларни блоклаш ёки техник чекловлар ўрнатиш билан чекланмаслиги керак.
Бунда рақамли саводхонликни ошириш, танқидий фикрлашни ривожлантириш ҳамда ота-оналар ва ўқитувчиларни ўқитиш муҳим.
Собирова Россия билан қандай ҳамкорлик учун учта асосий йўналишни санаб ўтди:
Зарарли контентга қарши курашиш. Вояга етмаганлар учун хавфли ва ноқонуний материалларни аниқлаш, уларнинг тарқалишини чеклаш, ёшни тасдиқлаш ва ота-оналар назорати механизмларини такомиллаштириш ҳамда кибербуллингга қарши курашиш.
Сунъий интеллектдан фойдаланиш. Дипфейклар, зарарли контент ва болаларга рақамли муҳитдаги хавфли таъсирларни аниқлаш учун сунъий интеллект технологияларини биргаликда қўллаш. Ўзбекистон бу йўналишда ўзбек тили корпуси ва маҳаллий IT-компаниялар имкониятларидан фойдаланиши мумкин.
Қўшма таълим дастурлари. Болалар, ота-оналар ва ўқитувчилар учун рақамли саводхонлик бўйича ўқув лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, журналистларнинг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги малакасини ошириш.
Бундай дастурлар Ўзбекистон ва Россия ўртасида яратиш таклиф қилинган инсон капиталини ривожлантириш бўйича қўшма онлайн платформанинг бир қисмига айланиши мумкин.
Собирова бу борада "Ўзкомназорат" ва "Роскомнадзор" ўртасидаги амалдаги ҳамкорлик механизмларидан фойдаланиш мумкинлигини билдирди.
Шу билан бирга, у болаларни ҳимоя қилишда фойдаланувчилар ҳуқуқлари ва шахсий маълумотлар дахлсизлигини таъминлаш, рақамли хизматлардан фойдаланишни асоссиз чекламаслик зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистонда қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Собированинг маълум қилишича, президент топшириғига асосан, Рақамли технологиялар вазирлиги бошқа масъул идоралар билан биргаликда болаларни ҳимоя қилишга мўлжалланган, 112 хизмати билан боғланадиган ягона электрон платформа яратиш вазифасини олган.
Шунингдек, 1 ноябрдан давлат идоралари ва давлат улуши 50 фоиздан кам бўлмаган ташкилотларнинг киберхавфсизлик учун масъул мутахассисларини Cyber University да камида икки йилда бир марта малака ошириш тизими жорий этилмоқда.
Бундан ташқари, миллий сунъий интеллект моделларини ривожлантириш учун ўзбек тили корпуси шакллантирилмоқда.
Ҳамкорлик учун қандай асослар мавжуд?
Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги битим 2021 йил ноябрда имзоланган ва 2024 йил декабрда кучга кирган.
2026 йил июнида президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумида инсон капиталини ривожлантириш бўйича қўшма онлайн платформа яратишни таклиф қилган эди.
Шунингдек, октябрь ойида Фарғонада ўтказилган ҳукуматлараро комиссия йиғилиши якунлари бўйича Ўзбекистон ва Россиянинг 2026–2040 йилларга мўлжалланган илмий-технологик ривожланиш стратегияси имзоланди.
Собирова мавжуд ҳамкорлик механизмларини болаларнинг рақамли хавфсизлигини таъминлашга қаратилган янги лойиҳалар билан бойитиш муҳимлигини қайд этди.
Первый заместитель министра образования и науки Узбекистана Отабек Йулдашев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2026
III Россия-Ўзбекистон медиафоруми
Ўзбекистонда болаларни интернетда ҳимоя қилиш: нималар ўзгариши мумкин?
Янгиликлар лентаси
0