Норбоева Корея президенти, парламент спикери ва стартаплар маркази раҳбари билан учрашди

© Сенат Олий мажлисаСостоялась встреча парламентской делегации Узбекистана с президентом Республики Корея
Состоялась встреча парламентской делегации Узбекистана с президентом Республики Корея - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2026
Oбуна бўлиш
Танзила Норбоева Корея президенти ва парламенти раҳбари билан учрашди. Музокараларда инвестициялар, технологиялар ва қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева 9 ноябрь куни Сеулда Корея Республикаси президенти Ли Чже Мён билан учрашди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Музокараларда қиймати қарийб 12 млрд доллар бўлган истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Асосий йўналишлар орасида саноат кооперациясини кенгайтириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, илғор технологияларни жорий этиш, муҳим минераллар, транспорт-логистика ва сунъий интеллект соҳаларидаги ҳамкорлик бор.
Шунингдек, таълим, тиббиёт, илм-фан, мутахассислар тайёрлаш, ёшлар алмашинуви ҳамда Кореяда ишлаётган ва таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари учун муносиб шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Кореяда Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтириш режалари
10 ноябрь куни Танзила Норбоева Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси спикери Чо Чон Шик билан ҳам музокара ўтказди.
Чо Чон Шик Тошкент янги аэропорти ва тезюрар темир йўллар каби транспорт инфратузилмаси бўйича ҳамкорликни сунъий интеллект, муҳим минераллар ва энергетика соҳаларига ҳам кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди.
Корея парламенти спикери 2027 йилда Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётганини ҳам маълум қилди.
Корейслар тарихи музейи ташкил этилиши мумкин
Музокараларда 2027 йилда нишонланадиган икки муҳим сана — Ўзбекистон ва Корея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 35 йиллиги ҳамда корейсларнинг Марказий Осиёга кўчирилганининг 90 йиллигига ҳам эътибор қаратилди.
Ли Чже Мён Ўзбекистонда корейслар тарихи музейини ташкил этиш ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди.
Корея парламенти спикерининг таъкидлашича, Ўзбекистонда 170 мингга яқин этник корейс яшайди. Норбоева мазкур тарихий ва маданий ташаббусларни парламент даражасида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Стартаплар ва инновациялар
Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Seoul Startup Hub Gongdeok стартапларни қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Ким Чон У билан ҳам учрашди.
Музокараларда Корея инвесторларини Ўзбекистон стартапларига жалб қилиш, қўшма технологик лойиҳаларни ривожлантириш ҳамда икки мамлакат стартап жамоалари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Хусусан, Ўзбекистон ёшларининг 2027 йилда Кореяда ўтказиладиган Try Everything халқаро стартаплар фестивалида қатнашиши ва кореялик жамоаларни Ўзбекистондаги Land of Startups танловига жалб этиш таклиф қилинди.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи давомида қарийб 12 млрд долларлик истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилган, икки мамлакат ўртасида 13 та келишув ва меморандум имзоланган эди.

КенгайтиришЙиғиштириш
В Хиве состоялся узбекско-белорусский бизнес-форум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2026
Хивада Ўзбекистон ва Беларусь тадбиркорлари янги қўшма лойиҳаларни келишиб олди
Янгиликлар лентаси
0