Хивада Ўзбекистон ва Беларусь тадбиркорлари янги қўшма лойиҳаларни келишиб олди

© Сенат Олий мажлисаВ Хиве состоялся узбекско-белорусский бизнес-форум
В Хиве состоялся узбекско-белорусский бизнес-форум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2026
Oбуна бўлиш
Хивада Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида 15 та ҳудудлараро келишув имзоланди, саноат, агросаноат ва туризмда янги қўшма лойиҳалар белгиланди.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Хивада Ўзбекистон–Беларусь парламентлараро форуми ва тадбиркор аёлларнинг тўртинчи бизнес-форуми доирасида қатор келишувлар имзоланди ва янги қўшма лойиҳалар бўйича таклифлар билдирилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, икки мамлакат маҳаллий вакиллик органлари ўртасида ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган 15 та икки томонлама келишув имзоланди. Улар ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ва амалий ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади.
Бизнес форумнинг агросаноат йўналишидаги шўъбаси якунида эса 11 та шартнома имзоланган.
Томонлар Беларусда ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникасини Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш, қўшма ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш ва инвестиция лойиҳаларини кўпайтириш имкониятларини муҳокама қилди.
Шунингдек, чорвачилик генетикаси ва ветеринария, селекция ва уруғчилик, агробиотехнологиялар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ҳамда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳам истиқболли йўналишлар сифатида белгиланди.
Саноат соҳасида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва қўшма корхоналар ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Таълим ва илм-фан йўналишида муҳандислик соҳалари учун қўшма кадрлар тайёрлаш, генетика ва замонавий технологиялар бўйича тадқиқотлар ўтказиш режалаштирилмоқда. Тиббиётда она ва бола саломатлиги, педиатрия, соғлиқни сақлашни рақамлаштириш ва фармацевтика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш таклиф этилди.
Туризм соҳасида эса Ўзбекистон ва Беларусь йўналишларини бирлаштирган янги туристик маҳсулотлар ва қўшма маршрутлар яратиш, уларни учинчи давлатлар бозорларига олиб чиқиш режалаштирилмоқда. Йиғилиш якунида туристик хизматлар ва соҳа бўйича ҳамкорликка оид келишув ва меморандумлар имзоланди.
Узбекистан и Беларусь обсудили подготовку к форуму в Хиве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2026
Хивадаги Ўзбекистон–Беларусь форумида иқтисодий келишувлар муҳокама қилинади
Янгиликлар лентаси
0