Хивадаги Ўзбекистон–Беларусь форумида иқтисодий келишувлар муҳокама қилинади

© Посольство Узбекистана в БеларусиУзбекистан и Беларусь обсудили подготовку к форуму в Хиве
Узбекистан и Беларусь обсудили подготовку к форуму в Хиве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2026
Oбуна бўлиш
29–30 сентябрь кунлари Хивада Ўзбекистон–Беларусь парламентлараро форуми бўлиб ўтади. Тадбир доирасида келишувлар ва тижорат шартномалари тайёрланмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Нуриддин Мамажонов ва Беларусь Республикаси Кенгашининг Халқаро ишлар ва миллий хавфсизлик бўйича доимий комиссияси раиси Сергей Алейник учрашди. Мулоқотда Ўзбекистон–Беларусь парламентлараро форумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати хабар берди.
Форум 29–30 сентябрь кунлари Хивада бўлиб ўтади. Унинг кун тартиби парламентлараро мулоқот билан чекланмайди. Томонлар тадбир доирасида аниқ иқтисодий натижаларга эришиш, жумладан, келишувлар ва тижорат шартномаларини тайёрлашга эътибор қаратмоқда.
Учрашувда саноат кооперацияси, ҳудудлараро алоқалар ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Форум дастуридан Ўзбекистон–Беларусь аёллар бизнес-форумининг тўртта мавзули сессияси, икки мамлакат маҳсулотлари кўргазмаси, парламентлараро комиссия йиғилиши, маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳамда ёшлар кенгашлари учрашувлари ўрин олган.
Сергей Алейникнинг таъкидлашича, парламентлараро ҳамкорлик икки мамлакат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни амалга оширишга хизмат қилиши керак.

Икки мамлакат иқтисодий ҳамкорликни сезиларли кенгайтиришни режалаштирган. 2025 йил якунларига кўра, ўзаро савдо ҳажми қарийб 1 миллиард долларга етган. Томонлар ўзаро савдони 2 миллиард долларга етказиш бўйича чора-тадбирларни белгилаган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Встреча Министра обороны Беларуси с Послом Узбекистана в РБ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2026
Минскда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик муҳокама қилинди
Янгиликлар лентаси
0