Минскда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик муҳокама қилинди

© Военное информационное агентство "Ваяр"Встреча Министра обороны Беларуси с Послом Узбекистана в РБ
Встреча Министра обороны Беларуси с Послом Узбекистана в РБ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2026
Oбуна бўлиш
Минскдаги учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасида ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқди.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Беларусь ва Ўзбекистон ҳарбий соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Беларусь Мудофаа вазирлиги матубот хизмати хабар берди.
Минскда Беларусь мудофаа вазири генерал-лейтенант Виктор Хренин Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нуриддин Мамажонов билан учрашди.
Мамажонов, шунингдек, Ўзбекистоннинг МДҲ устав ва бошқа органлари ҳузуридаги доимий ваколатли вакили ҳисобланади.
“Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.
Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик бундан буён ҳам кенгайиб боришига ишонч билдирди.
В Минске прошло очередное заседание Координационного комитета начальников связи вооруженных сил государств-участников СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2026
Ўзбекистон МДҲ давлатлари қуролли кучлари алоқа бошлиқлари йиғилишида қатнашди
Янгиликлар лентаси
0