III Российско-Узбекский медиафорум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2026
III Россия-Ўзбекистон медиафоруми
Учинчи Россия–Ўзбекистон медиафоруми 9–10 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказилмоқда.

Кападзе ва Мамаев Ўзбекистон — Россия медиафутбол ўйини олдидан нима деди?

© SputnikПресс-конференции футболистов российской и узбекской медиалиги
Пресс-конференции футболистов российской и узбекской медиалиги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2026
Oбуна бўлиш
Кападзе тайёргарлик жараёни, Мамаев эса Ўзбекистон футболининг ривожи ҳақида гапирди
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Тошкентда III Россия–Ўзбекистон медиафоруми доирасида ўтказиладиган медиафутбол учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Тимур Кападзе, Павел Мамаев ва Россия Медиафутбол лигаси президенти Николай Осипов иштирок этди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тимур Кападзе Ўзбекистон медиафутбол терма жамоаси ўйинга тайёргарлик кўриш учун атиги иккита машғулот ўтказганини айтди. Барча иштирокчилар машғулотларга кела олмагани сабабли футболчиларнинг имкониятлари бевосита учрашув давомида баҳоланади.
Унинг таъкидлашича, медиафутбол нафақат спортни оммалаштириш, балки ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб этишга ҳам хизмат қилади. Кападзе бугунги ўйин дўстона руҳда, футбол байрами сифатида ўтишига умид билдирди.
Шунингдек, у 12 ноябрда Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳам тўхталди.
"Албатта, умидимиз терма жамоамиз ғалаба қозонишида. Ҳозир бизда яхши жамоа бор. Ишончим комилки, мураббий яхши тайёргарлик кўради ва жамоа яхши ўйин кўрсатади", — деди Кападзе.
Павел Мамаев Ўзбекистон футболининг сўнгги йиллардаги ривожланишига юқори баҳо берди. Унинг фикрича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ иттифоқ ҳудудидаги энг кучли жамоалардан бирига айланган.
Мамаев Тошкентда бошланаётган медиафутбол мусобақаси нафақат Ўзбекистон, балки бутун постсовет ҳудуди учун муҳим спорт тадбири бўлишига ишонч билдирди.
Николай Осипов эса медиафутболни ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири йирик халқаро мусобақалар ташкил этиш эканини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Россияда медиафутбол жамоаларининг профессионал клублар билан ўйинлари одатий ҳолга айланган. Энди миллий медиафутбол терма жамоалари ўртасидаги учрашувларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Ўзбекистон ва Россия медиафутбол терма жамоалари бугун, 10 ноябрь куни, соат 17:00 да Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида майдонга тушади. Учрашувга кириш бепул.

12 ноябрь куни эса шу стадионда икки мамлакатнинг асосий миллий терма жамоалари соат 20:00 да ўртоқлик учрашувини ўтказади.

КенгайтиришЙиғиштириш
Главный тренер сборной России по футболу Валерий Карпин и тренер Николай Писарев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.10.2026
Футбол: Россия термаси мураббийлари ўйин олдидан Ўзбекистон жамоасига баҳо берди
Янгиликлар лентаси
0