III Российско-Узбекский медиафорум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2026
III Россия-Ўзбекистон медиафоруми
Учинчи Россия–Ўзбекистон медиафоруми 9–10 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказилмоқда.

Болаларни зарарли контентдан ҳимоя қилиш: Гореславский 2 та асосий вазифани айтди

© SputnikГенеральный директор АНО "Институт развития интернета" Алексей Гореславский
Генеральный директор АНО Институт развития интернета Алексей Гореславский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2026
Oбуна бўлиш
Гореславский ўсмирларга қизиқарли контент яратиш ва уларни интернетдаги зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон олдида ўсмирлар учун қизиқарли контент яратиш ҳамда болаларни интернетдаги зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш каби иккита муҳим вазифа турибди. Бу ҳақда Россиянинг Интернетни ривожлантириш институти бош директори Алексей Гореславский III Россия–Ўзбекистон медиафоруми доирасида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг таъкидлашича, биринчи вазифа — ўсмирлар учун уларнинг ўзи қизиқиб томоша қиладиган контент яратиш.
Бундай маҳсулотлар ота-оналар ва фарзандларнинг биргаликда томоша қилиши, муҳокама юритиши ҳамда маданий қадриятларни авлоддан авлодга етказишига хизмат қилиши керак.
Муҳими, ўсмирлар контентни катталарнинг мажбурлови билан эмас, ўз хоҳиши билан танлаши лозим.
Иккинчи вазифа — болаларни интернетдаги зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш.
Гореславскийнинг фикрича, болалар контентни мустақил танлаётган, тавсия алгоритмлари эса уларга турли материалларни таклиф этаётган шароитда бу вазифа анча мураккаблашади. Боланинг хавфли ахборот муҳитига тушиб қолишининг олдини олиш жуда қийин.
Мутахассис, шунингдек, болаларда танқидий фикрлашни шакллантириш ва бу борадаги илғор тажрибалардан фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.
"Ишончим комилки, Россия ва Ўзбекистонда ҳамкорлик қилиш ва энг яхши тажрибалардан фойдаланиш учун катта имкониятлар бор. Билишимча, Россияда ҳозирча фақат муҳокама қилинаётган айрим ечимлар Ўзбекистонда аллақачон мавжуд ва аксинча", — деди Гореславский.
Страница социальной сети Вконтакте на экране компьютера - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2026
III Россия-Ўзбекистон медиафоруми
VK ўзбекистонлик блогер ва муаллифларга контентдан даромад олишни таклиф қилди
Янгиликлар лентаси
0