III Российско-Узбекский медиафорум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2026
III Россия-Ўзбекистон медиа-форуми
Учинчи Россия–Ўзбекистон медиафоруми 9–10 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказилмоқда.

VK ўзбекистонлик блогер ва муаллифларга контентдан даромад олишни таклиф қилди

© Sputnik / Наталья СеливерстоваСтраница социальной сети "Вконтакте" на экране компьютера
Страница социальной сети Вконтакте на экране компьютера - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2026
Oбуна бўлиш
VK вакили "MAX"дан Ўзбекистонда 4 млн киши фойдаланишини айтди. Холдинг ОАВга VK Video ва Дзенда даромад олишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Россиянинг MAX мессенжеридан Ўзбекистонда 4 миллионга яқин киши фойдаланмоқда. VK холдинги ўзбекистонлик ОАВ ва контент муаллифларига ўз платформаларида даромад олиш имкониятларини таклиф қилмоқда.
Бу ҳақда VK компаниясининг стратегик ҳамкорлик бўйича директори Дмитрий Уваров III Россия–Ўзбекистон медиафорумида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон компаниянинг Россиядан ташқаридаги муҳим аудиторияларидан бири ҳисобланади. Жумладан, MAX мессенжерининг хориждаги қарийб 12 миллион фойдаланувчисидан 4 миллионга яқини Ўзбекистонга тўғри келади.
Компания ўзбекистонлик ОАВ ва контент муаллифларини VK Video ҳамда Дзен платформаларига жалб қилиш, уларга контентни тарқатиш ва монетизация қилиш имкониятларини тақдим этишдан манфаатдор.
Уваров холдинг платформаларининг аудиторияси ҳақида қуйидаги кўрсаткичларни келтирди:
ВКонтакте — 93 миллионга яқин ойлик фойдаланувчи;
Одноклассники — 31,5 миллионга яқин ойлик фойдаланувчи;
Дзен — 68 миллион ойлик фойдаланувчи;
MAX — 140 миллион рўйхатдан ўтган фойдаланувчи, кунлик аудиторияси 90 миллион киши.
VK хизматлари умумий ҳисобда Россия интернет аудиториясининг 97 фоизини қамраб олади.
Медиафорумда янгиликларни истеъмол қилиш одатлари ўзгараётгани ҳам таъкидланди. Илгари фойдаланувчилар асосан ОАВ сайтларига кирган бўлса, ҳозир ижтимоий тармоқлар ва рақамли платформалар орқали ахборот олиш тобора оммалашмоқда.
Бунда аудитория янгиликни ўқиш билан чекланмай, уни муҳокама қилади, экспертлар ва блогерлар фикри билан танишади, материалларни бошқаларга улашади.
Айниқса, қисқа вертикал видеолар аудитория эътиборини жалб қилишнинг муҳим воситасига айланган.
Шу муносабат билан VK Ўзбекистон ОАВига ўз материалларини турли форматларга мослаштириб, холдинг платформалари орқали Россия аудиториясига етказишни таклиф қилмоқда.
Шунингдек, Уқвров VK ва Mediascope ҳамкорлигида ОАВ аудиторияси ва унинг фаоллигини баҳолаш учун очиқ рейтинг тизими яратилгани маълум қилди.
Max - цифровая платформа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2026
Россиянинг "Макс" мессенжери ўзбек тилида ҳам ишлай бошлади
Янгиликлар лентаси
0