https://sputniknews.uz/20261110/bolalar-kontent-markaz-rejalar-61897175.html
Ақлвой платформаси, тарихий фильмлар ва Союзмультфильм: Болалар контенти маркази режалари
Ақлвой платформаси, тарихий фильмлар ва Союзмультфильм: Болалар контенти маркази режалари
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда болалар учун "Ақлвой" рақамли платформаси яратилмоқда. Унда фильмлар, мультфильмлар, китоблар ва ўйинлар жамланади. Шунингдек, Амир Темур, Ибн Сино ва Бобурнинг болалиги ҳақида фильмлар тайёрланмоқда.
2026-11-10T13:37+0500
2026-11-10T13:37+0500
2026-11-10T13:37+0500
iii россия-ўзбекистон медиафоруми
ҳамкорлик
мультфильм
интернет
ижодий танлов
болалар
маданият
ўзбекистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/0a/61896511_0:0:1673:941_1920x0_80_0_0_d7441cee3c81379b5afae1cf22715a58.png
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда болалар учун "Ақлвой" рақамли платформаси яратилмоқда, тарихий шахсларнинг болалиги ҳақида фильмлар тайёрланмоқда ва Россиянинг "Союзмультфильм" киностудияси билан ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Болалар контентини ривожлантириш маркази ижрочи директори Зафар Йўлдошев III Россия–Ўзбекистон медиафорумида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири."Ақлвой" платформасиПлатформа болалар учун фильмлар, мультфильмлар, китоблар, қўшиқлар ва ўйинларни бирлаштиради. Ҳозир платформа синов режимида ишламоқда. Унга 2000 тадан ортиқ материал орасидан танланган 1500 тадан зиёд материал, жумладан, ўзбек тилига дубляж қилинган хорижий мультфильмлар жойлаштирилган.Қандай фильмлар тайёрланмоқда?Айни пайтда Амир Темур, Абу Али ибн Сино ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг болалиги ҳақида фильмлар устида иш олиб борилмоқда.Йўлдошевнинг маълум қилишича, болалар контенти бўйича ижодий танловларга 24 та йўналишда 721 та лойиҳа тақдим этилган. Улар орасида 66 та бадиий фильм, 34 та сериал, 20 та анимацион сериал ва 17 та аниме бор. Марказ иш режасига 49 та мустақил лойиҳа киритилган."Союзмультфильм" билан ҳамкорликМарказ Россиянинг "Союзмультфильм" киностудияси билан мулоқот бошлаган.Келгусида қўшма анимацион лойиҳалар яратиш имконияти ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20261109/russia-mediahamkorlik-taklif-61862589.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/0a/61896511_208:0:1463:941_1920x0_80_0_0_62b93783bd33bb996cbc271bd49b6e85.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳамкорлик, мультфильм, интернет, ижодий танлов, болалар, маданият, ўзбекистон, россия
ҳамкорлик, мультфильм, интернет, ижодий танлов, болалар, маданият, ўзбекистон, россия
Ақлвой платформаси, тарихий фильмлар ва Союзмультфильм: Болалар контенти маркази режалари
Зафар Йўлдошев болалар учун "Ақлвой" платформаси синовдан ўтаётгани ва унда 1500 тадан ортиқ материал жамланганини билдирди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда болалар учун "Ақлвой" рақамли платформаси яратилмоқда, тарихий шахсларнинг болалиги ҳақида фильмлар тайёрланмоқда ва Россиянинг "Союзмультфильм" киностудияси билан ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Болалар контентини ривожлантириш маркази ижрочи директори Зафар Йўлдошев III Россия–Ўзбекистон медиафорумида маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Платформа болалар учун фильмлар, мультфильмлар, китоблар, қўшиқлар ва ўйинларни бирлаштиради.
Ундан смартфон, телевизор ва интернет орқали фойдаланиш имкониятини яратиш режалаштирилган.
Ҳозир платформа синов режимида ишламоқда. Унга 2000 тадан ортиқ материал орасидан танланган 1500 тадан зиёд материал, жумладан, ўзбек тилига дубляж қилинган хорижий мультфильмлар жойлаштирилган.
Қандай фильмлар тайёрланмоқда?
Айни пайтда Амир Темур, Абу Али ибн Сино ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг болалиги ҳақида фильмлар устида иш олиб борилмоқда.
Шунингдек, болалар ўртасидаги камситишга бағишланган "Иккичи" фильми, гиёҳвандлик ва интернетдаги қимор ўйинлари хавфи ҳақидаги "Олдингдаги йўл" сериали ҳамда "Йўлбарс" анимацион сериали каби лойиҳалар мавжуд.
Йўлдошевнинг маълум қилишича, болалар контенти бўйича ижодий танловларга 24 та йўналишда 721 та лойиҳа тақдим этилган. Улар орасида 66 та бадиий фильм, 34 та сериал, 20 та анимацион сериал ва 17 та аниме бор. Марказ иш режасига 49 та мустақил лойиҳа киритилган.
"Союзмультфильм" билан ҳамкорлик
Марказ Россиянинг "Союзмультфильм" киностудияси билан мулоқот бошлаган.
Ҳамкорлик доирасида ўзбек сценарийнавислари, режиссёрлари ва аниматорлари учун маҳорат дарслари ўтказиш, Россия болалар асарларини ўзбек тилига, Ўзбекистонда яратилганларини эса рус тилига таржима қилиш таклиф этилмоқда.
Келгусида қўшма анимацион лойиҳалар яратиш имконияти ҳам кўриб чиқилиши мумкин.