https://sputniknews.uz/20261109/russia-mediahamkorlik-taklif-61862589.html
Қобулжон Аҳмедов Россия билан медиаҳамкорлик бўйича тўрт таклиф билдирди
Қобулжон Аҳмедов Россия билан медиаҳамкорлик бўйича тўрт таклиф билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия ўртасида контент алмашиш, қўшма фильмлар ва телекўрсатувлар тайёрлаш, доимий рукнлар очиш ҳамда ёш медиа мутахассислар учун стажировкалар ташкил этиш таклиф қилинди.
2026-11-09T13:23+0500
2026-11-09T13:23+0500
2026-11-09T13:23+0500
iii россия-ўзбекистон медиа-форуми
оав
журналистлар
мултимедиа
сунъий интеллект
оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/09/61862288_0:257:2730:1793_1920x0_80_0_0_ce373c3867c0e8c73f7187f916148768.jpg
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасида қўшма фильмлар, телекўрсатувлар ва рақамли контент тайёрлаш, шунингдек, медиа мутахассислар учун стажировкалар ташкил этиш таклиф қилинди. Бу ҳақда ОАВ учун контент тайёрлаш маркази директори Қобулжон Аҳмедов III Россия–Ўзбекистон медиафорумида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Аҳмедовнинг таъкидлашича, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда одамларнинг бир-бирини қанчалик яхши билиши ва қўшни мамлакат ҳаётига қизиқиши ҳам муҳим.Шу боис медиа материаллар нафақат тарихий обидалар ва маданий мерос, балки мамлакатларнинг бугунги ҳаёти, замонавий шаҳарлар, технологик лойиҳалар, илм-фан ютуқлари, ёш тадбиркорлар ва иқтидорли инсонларни ҳам қамраб олиши керак.Аҳмедов бу борада туризм, спорт, таълим ва маданий алмашинувлар катта имкониятлар яратишини таъкидлади. Хусусан, спортчилар, мураббийлар ва ёш истеъдодлар ҳақидаги ҳикоялар қўшма лойиҳалар учун қизиқарли мавзулар бўлиши мумкин.У Россия билан медиа ҳамкорликни ривожлантиришнинг тўрт йўналишини таклиф қилди:Аҳмедовнинг билдиришича, ОАВ учун контент тайёрлаш маркази ушбу лойиҳаларда фаол иштирок этишга тайёр. Аҳмедовнинг фикрича, қўшма медиа лойиҳалар икки мамлакат аҳолисини нафақат хабардор қилиш, балки бир-бирига яқинлаштиришга ҳам хизмат қилиши керак.
https://sputniknews.uz/20250902/kontent-tayyorlash-markazi-51678236.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/09/61862288_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_56416b779f52e1fbea3a53bc25d3db26.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
оав, журналистлар, мултимедиа, сунъий интеллект, оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, ҳамкорлик
оав, журналистлар, мултимедиа, сунъий интеллект, оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, ҳамкорлик
Қобулжон Аҳмедов Россия билан медиаҳамкорлик бўйича тўрт таклиф билдирди
Қобулжон Аҳмедов Россия билан қўшма фильмлар ва дастурлар тайёрлаш, контент алмашиш ҳамда журналистлар малакасини оширишни таклиф қилди
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасида қўшма фильмлар, телекўрсатувлар ва рақамли контент тайёрлаш, шунингдек, медиа мутахассислар учун стажировкалар ташкил этиш таклиф қилинди. Бу ҳақда ОАВ учун контент тайёрлаш маркази директори Қобулжон Аҳмедов III Россия–Ўзбекистон медиафорумида маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Аҳмедовнинг таъкидлашича, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда одамларнинг бир-бирини қанчалик яхши билиши ва қўшни мамлакат ҳаётига қизиқиши ҳам муҳим.
Унинг сўзларига кўра, бир неча дақиқалик сифатли видео, қизиқарли фильм ёки инсон ҳаёти ҳақидаги ҳикоя баъзан ўнлаб расмий хабарлардан кўра кўпроқ маълумот бериши мумкин.
Шу боис медиа материаллар нафақат тарихий обидалар ва маданий мерос, балки мамлакатларнинг бугунги ҳаёти, замонавий шаҳарлар, технологик лойиҳалар, илм-фан ютуқлари, ёш тадбиркорлар ва иқтидорли инсонларни ҳам қамраб олиши керак.
Аҳмедов бу борада туризм, спорт, таълим ва маданий алмашинувлар катта имкониятлар яратишини таъкидлади. Хусусан, спортчилар, мураббийлар ва ёш истеъдодлар ҳақидаги ҳикоялар қўшма лойиҳалар учун қизиқарли мавзулар бўлиши мумкин.
У Россия билан медиа ҳамкорликни ривожлантиришнинг тўрт йўналишини таклиф қилди:
Контент алмашиш. Янгиликлар, ҳужжатли ва маърифий материалларни мунтазам алмашиб, икки мамлакатнинг бир-бири ахборот майдонидаги иштирокини кенгайтириш.
Қўшма рукнлар ва дастурлар. Телеканаллар ҳамда рақамли платформаларда муаллифлик дастурлари, ҳужжатли туркумлар ва доимий рукнлар ташкил этиш, материалларни маҳаллий аудитория қизиқишларига мослаштириш.
Биргаликда контент ишлаб чиқариш. Йирик форумлар, спорт мусобақалари ва маданий тадбирларни ёритиш учун икки мамлакат ижодий ва суратга олиш гуруҳларини бирлаштириш.
Касбий тажриба алмашиш. Журналистлар, режиссёрлар, операторлар, монтажчилар ва продюсерлар, айниқса, ёш мутахассислар учун стажировкалар, маҳорат дарслари ва қўшма ўқув дастурларини ташкил этиш.
Аҳмедовнинг билдиришича, ОАВ учун контент тайёрлаш маркази ушбу лойиҳаларда фаол иштирок этишга тайёр.
Марказ телевизион дастурлар, ҳужжатли фильмлар ва рақамли платформалар учун материаллар тайёрлаш тажрибасига, профессионал ижодий жамоалар ва зарур техник имкониятларга эга.
Аҳмедовнинг фикрича, қўшма медиа лойиҳалар икки мамлакат аҳолисини нафақат хабардор қилиш, балки бир-бирига яқинлаштиришга ҳам хизмат қилиши керак.