III Российско-Узбекский медиафорум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2026
III Россия-Ўзбекистон медиа-форуми
Учинчи Россия–Ўзбекистон медиафоруми 9–10 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказилмоқда.

2027 йил Ўзбекистон ва Россия муносабатлари учун муҳим йил бўлади — Ерхов

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Россия элчиси Алексей Ерхов 2027 йилда дипломатик муносабатларнинг 35 йиллиги нишонланиши ва Ўзбекистон МДҲга раислик қилишини айтди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. 2027 йил Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар учун муҳим йил бўлади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов III Россия–Ўзбекистон медиафоруми доирасида Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида маълум қилди
Элчининг таъкидлашича, келгуси йилда икки мамлакат дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 35 йиллигини нишонлайди. Шунингдек, 2027 йилда Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислик қилади.
Бу муносабат билан кўплаб учрашувлар, форумлар ва бошқа тадбирлар ўтказилиши кутилмоқда.
Ерхов икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик жадал ривожланаётганини таъкидлади.
Шу боис ОАВнинг вазифаси нафақат мазкур жараёнларни ёритиш, балки икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ахборот жиҳатидан қўллаб-қувватлашдан ҳам иборат.
Элчи Тошкентда ўтаётган III Россия–Ўзбекистон медиафорумига ҳам тўхталиб, у бундай кенг кўламда биринчи марта ташкил этилаётганини қайд этди.
Форум журналистлар, медиаиндустрия вакиллари, коммуникация ва жамоатчилик билан алоқалар соҳаси мутахассисларини бирлаштирди.
Ерхов анжуман икки мамлакат ОАВлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга ва икки томонлама муносабатларнинг янада ривожланишига ҳисса қўшишига умид билдирди.
Алексей Ерхов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2025
Сиёсий мулоқот, иқтисодий ҳамкорлик ва миграция: Россия элчиси Ерхов интервью берди
Янгиликлар лентаси
0