III Российско-Узбекский медиафорум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2026
III Россия-Ўзбекистон медиа-форуми
Учинчи Россия–Ўзбекистон медиафоруми 9–10 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказилмоқда.

ТАСС Ўзбекистон журналистларига бепул ҳамкорликни таклиф қилди

© "Медиабанк III Российско-Узбекского медиафорума"В Ташкенте стартовал двухдневный III российско-узбекский медиафорум
В Ташкенте стартовал двухдневный III российско-узбекский медиафорум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2026
Oбуна бўлиш
ТАСС раҳбари Андрей Кондрашов ўзбекистонлик журналистларни халқаро фактчекинг ассоциациясига қўшилишга чақирди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. ТАСС ахборот агентлиги ўзбекистонлик журналистлар, блогерлар ва ОАВни Халқаро фактчекинг ассоциациясига қўшилишга, шунингдек, қўшма медиалойиҳаларни ривожлантиришга таклиф қилди.
Бу ҳақда агентлик бош директори Андрей Кондрашов III Россия–Ўзбекистон медиафорумида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Кондрашовнинг таъкидлашича, ТАСС "Диалог Региони" нотижорат ташкилоти ва Янги медиа устахонаси билан биргаликда Халқаро фактчекинг ассоциациясини ташкил этишда иштирок этган.
Ассоциация журналистлар, экспертлар ва ёлғон ахборот тарқалишига қарши курашувчи ташкилотларни бирлаштиради. Ҳозир унда 50 дан ортиқ мамлакатдан 150 нафарга яқин эксперт фаолият юритмоқда.
Ассоциацияда сунъий интеллектга асосланган махсус восита ҳам мавжуд. У шубҳали ахборотни аниқлаб, уни текшириш зарурлиги ҳақида огоҳлантиради. Якуний текширув эса мутахассислар томонидан амалга оширилади.
Кондрашов ўзбекистонлик журналистлар ва блогерларни ассоциацияга бепул аъзо бўлишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, аъзолик учун муайян сиёсий қарашларга риоя қилиш талаби қўйилмайди.
ТАСС Ўзбекистон ОАВига архив материалларини бепул тақдим этишга ҳам тайёр.
Кондрашов жорий йил 9 май муносабати билан ЎзА бош директори Абдусаид Кўчимовнинг мурожаати асосида Тошкент учун агентлик архивидан ҳарбий фотосуратлар тўплами тайёрланганини мисол қилиб келтирди.
У Улуғ Ватан уруши ва умумий тарихий меросга оид нодир фотосуратларни Ўзбекистоннинг исталган ОАВига бепул тақдим этишга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, Кондрашов икки мамлакат журналистларини маданий мерос, ҳужжатли кино, туризм, спорт, таълим ва ёшлар алмашинуви бўйича қўшма лойиҳаларни кўпайтиришга чақирди.
Унинг фикрича, шаҳарлар, ёш олимлар, спортчилар ва тадбиркорлар ҳақидаги қизиқарли материаллар баъзан ўнлаб расмий хабарлардан кўра кўпроқ аудитория эътиборини жалб қилиши мумкин.
ТАСС раҳбари янги рақамли форматларга мослашишда ахборотнинг аниқлиги, манбаларни текшириш ва таҳририят масъулиятини сақлаб қолиш зарурлигини ҳам таъкидлади.
Уруш болалари: Тошкентда Анвар Мамажоновнинг кўргазмаси очилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2026
"Уруш болалари": Тошкентда Анвар Мамаджоновнинг кўргазмаси очилди
Янгиликлар лентаси
0