https://sputniknews.uz/20261109/suniy-intellekt-jurnalistlar-61865879.html
Сунъий интеллект журналистларни тезроқ чарчатмоқда — НТВ бош муҳаррири
Сунъий интеллект журналистларни тезроқ чарчатмоқда — НТВ бош муҳаррири
Sputnik Ўзбекистон
НТВ бош муҳаррири Александра Кошарницкая сунъий интеллектдан фойдаланиш, журналистларнинг иш ўринлари, ахборотни текшириш ва миллий тил моделларининг аҳамияти ҳақида гапирди.
2026-11-09T15:05+0500
2026-11-09T15:05+0500
2026-11-09T15:05+0500
iii россия-ўзбекистон медиа-форуми
оав
телевидение
сунъий интеллект
журналистлар
россия
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/09/61874323_0:168:2733:1705_1920x0_80_0_0_9c7a739549ed4408e505319ad735385d.jpg
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Россиянинг НТВ телекомпанияси сунъий интеллектдан кенг фойдаланмоқда, бироқ бу ходимларни оммавий ишдан бўшатишга олиб келмади. Бу ҳақда НТВ бош директорининг биринчи ўринбосари, Ахборот дирекцияси раҳбари ва бош муҳаррири Александра Кошарницкая III Россия–Ўзбекистон медиафорумида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Унинг таъкидлашича, Россияда интернет телевидениенинг ахборот майдонидаги мавқеига тобора кучлироқ таъсир кўрсатмоқда. Шу сабабли НТВ эфир билан чекланиб қолмай, йирик рақамли платформаларда ҳам фаолият юритмоқда.Кошарницкаянинг таъкидлашича, СИ иш унумдорлигини кескин оширган бўлса-да, бу ходимларнинг тезроқ чарчашига сабаб бўлмоқда.Илгари бир неча ҳафта талаб қилган вазифаларни СИ қисқа вақтда бажармоқда. Бироқ инсон мияси бундай юқори суръатга доим ҳам мослаша олмайди. Натижада ходимлар тез чарчаб қолмоқда.Шу билан бирга, СИдан фойдаланиш НТВда ходимларни оммавий ишдан бўшатишга олиб келмаган. Аксинча, янги технологиялар иш жараёнларини ўзгартирган, ахборотни текшириш масъулияти эса ҳамон инсон зиммасида қолмоқда.У ахборотнинг ишончлилигини таъминлашни ОАВ олдидаги асосий вазифалардан бири деб атади. Сунъий интеллект сохта материалларни аниқлашга ёрдам берса-да, маълумотларни якуний текшириш муҳаррир зиммасида қолмоқда.Унинг фикрича, сунъий интеллектни тартибга солишда технологиялар ривожини чекламасдан, улар тақдим этаётган ахборот учун жавобгарликни таъминлаш муҳим.НТВ ва бошқа анъанавий ОАВ учун эса асосий вазифа рақамли муҳитга мослашиш билан бирга, аудитория ишончини сақлаб қолишдир.
https://sputniknews.uz/20260917/jurnalist-kasb-sputnikpro-60517257.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/09/61874323_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_73d1c86a89c4108603b5759cc8d99574.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
оав, телевидение, сунъий интеллект, журналистлар, россия, ўзбекистон
оав, телевидение, сунъий интеллект, журналистлар, россия, ўзбекистон
Сунъий интеллект журналистларни тезроқ чарчатмоқда — НТВ бош муҳаррири
НТВ бош муҳаррири Александра Кошарницкая сунъий интеллект журналистлар ишини ўзгартираётгани, аммо инсон назорати зарурлигини айтди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Россиянинг НТВ телекомпанияси сунъий интеллектдан кенг фойдаланмоқда, бироқ бу ходимларни оммавий ишдан бўшатишга олиб келмади. Бу ҳақда НТВ бош директорининг биринчи ўринбосари, Ахборот дирекцияси раҳбари ва бош муҳаррири Александра Кошарницкая III Россия–Ўзбекистон медиафорумида маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг таъкидлашича, Россияда интернет телевидениенинг ахборот майдонидаги мавқеига тобора кучлироқ таъсир кўрсатмоқда. Шу сабабли НТВ эфир билан чекланиб қолмай, йирик рақамли платформаларда ҳам фаолият юритмоқда.
Телекомпания сунъий интеллектдан овозлаштириш, видеомонтаж, таҳлил ва дастурлашда фойдаланмоқда. Масалан, Дональд Трампнинг чиқишлари рус тилида унинг овозига ўхшатиб янграйди.
Кошарницкаянинг таъкидлашича, СИ иш унумдорлигини кескин оширган бўлса-да, бу ходимларнинг тезроқ чарчашига сабаб бўлмоқда.
Илгари бир неча ҳафта талаб қилган вазифаларни СИ қисқа вақтда бажармоқда. Бироқ инсон мияси бундай юқори суръатга доим ҳам мослаша олмайди. Натижада ходимлар тез чарчаб қолмоқда.
Шу билан бирга, СИдан фойдаланиш НТВда ходимларни оммавий ишдан бўшатишга олиб келмаган. Аксинча, янги технологиялар иш жараёнларини ўзгартирган, ахборотни текшириш масъулияти эса ҳамон инсон зиммасида қолмоқда.
У ахборотнинг ишончлилигини таъминлашни ОАВ олдидаги асосий вазифалардан бири деб атади. Сунъий интеллект сохта материалларни аниқлашга ёрдам берса-да, маълумотларни якуний текшириш муҳаррир зиммасида қолмоқда.
Кошарницкая миллий тил моделларини ривожлантириш аҳамиятига ҳам тўхталди. Россияда Yandex ва Sber ўз моделларини яратган. Бундай технологиялар миллий тил ва маданий меросни рақамли муҳитда сақлашга хизмат қилиши мумкин.
Унинг фикрича, сунъий интеллектни тартибга солишда технологиялар ривожини чекламасдан, улар тақдим этаётган ахборот учун жавобгарликни таъминлаш муҳим.
НТВ ва бошқа анъанавий ОАВ учун эса асосий вазифа рақамли муҳитга мослашиш билан бирга, аудитория ишончини сақлаб қолишдир.