Журналистда камида 5та касб мужассам бўлиши керак: "SputnikPRO" маҳорат дарси

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Тошкентдаги SputnikPRO маҳорат дарсида замонавий журналист қандай кўникмаларга эга бўлиши ва сунъий интеллектдан қандай фойдаланиши кераклиги ҳақида сўз юритилди.
SputnikPRO лойиҳасининг янги мавсуми Яқин хориж мамлакатларидаги Sputnik продюсери ва Sputnik Тожикистон мухбири Алёна Рутчинанинг "Тасвирга олиш, монтаж, нейротармоқлар: замонавий медиа қандай воситалардан фойдаланади?" мавзусидаги маҳорат дарси билан бошланди.
ЎзДЖТУ талабалари сунъий интеллектдан инсон ўрнини босиш учун эмас, балки ўзига хос контент яратишда ёрдамчи восита сифатида қандай фойдаланиш мумкинлигини билиб олишди.
Маҳорат дарси интерактив тарзда ўтди. Иштирокчилар смартфонларида бепул нейротармоқлар ва генератив ботларни синаб кўришди. Спикер раҳбарлигида улар промптлар ёзиш, иллюстрациялар яратиш ва видеоматериалларни монтаж қилишни машқ қилишди.
"Унга қандай муносабатда бўлишингизга қараб, сунъий интеллект сизга дўст ҳам, ёрдамчи ҳам бўлиши мумкин. Аммо шуни тушунишингиз керакки, сунъий интеллект ҳеч қачон инсондан яхшироқ асар ярата олмайди, чунки қўл меҳнати азалдан қадрлироқ бўлган", — деди Алёна Рутчина.
Рутчина аудиторияга таъсир қиладиган ҳикоялар яратишга алоҳида эътибор қаратди. У ўз материаллари мисолида архив хроникалари ва нейротармоқлар ёрдамида яратилган рақамли тасвирларни қандай уйғунлаштириш, инсонлар тақдири ҳақидаги ҳикояларни таъсирчан тарзда етказиш мумкинлигини кўрсатди.
Унинг фикрича, бугун журналист битта вазифа доираси билан чекланиб қолмайди.

"Хизмат сафарига чиққанингизда ёки кимдир ҳақида лавҳа суратга олишга борганингизда, билиб олишингиз мумкин бўлган бутун майдонни ўрганинг. Сиз ҳам журналист, ҳам продюсер, ҳам режиссёр, ҳам сценарий муаллифисиз. Сизда фақат битта касб эмас, балки камида бешта касб мужассам", — дея тушунтирди Рутчина.

Маҳорат дарси аудитория эътиборини тортадиган сарлавҳаларни таҳлил қилиш ва материалда қизиқиш уйғотиш бўйича амалий маслаҳатлар билан якунланди.
Талабалар рақамли воситалардан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишди. Спикер таъкидлаганидек, технологиялар контент яратиш жараёнини тезлаштириши мумкин, аммо унга мазмун ва ўзига хосликни инсон беради.
Москвада SputnikProнинг 14-модули якунланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2026
Дарслар қизиқарли ва ёшларбоп тилда тушунтирилди: талабалар SputnikPro ҳақида
Янгиликлар лентаси
0