Дарслар қизиқарли ва ёшларбоп тилда тушунтирилди: талабалар SputnikPro ҳақида

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ёш журналистлар айниқса виртуал студияда ишлаш, сунъий интеллект ёрдамида медиа контент яратиш бўйича машғулотларни жуда қизиқарли бўлганини таъкидлашди.
Москвада “Зубовскийда SputnikPro” ("SputnikPro на Зубовском") лойиҳасининг 14-модули якунланди. Бу йил давомидаги иккинчи дастур бўлди ва унда Абхазия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан келган журналистлар, блогерлар ва SMM ва PR мутахассислари қатнашди.
Беш кун давомида – 17 августдан 21 августгача – агентликнинг етакчи ходимлари маъруза қилишди ва замонавий медиа саноатининг асосий йўналишлари бўйича маҳорат дарсларини ўтишди. Улар, жумладан, замонавий радионинг ички томони, янгиликларни ёзиш жараёни ҳамда ҳарбий мухбир ишларига бағишланди.
Курсдаги асосий мавзулардан бири сунъий интеллект билан ишлаш бўлди, иштирокчилар бу мавзуга бағишланган маърузалар ҳақиқатан ҳам қизиқарли бўлганини таъкидлади.

Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университетининг тўртинчи курс талабаси Севара Оролова Москвада SputnikPRO таълим дастурида иштирок этди.
"Менда олдин Россия ва ушбу лойиҳа ҳақида стереотиплар ва қўрқувлар бор эди. Яхшиямки, улар тасдиқланмади. Бу ерда ҳамма нарса жуда қулай, ҳамма нарса ажойиб, улар биз учун ҳамма нарсани тайёрлаб қўйишди", деб таъкидлади Севара.
Барча маърузалар ва амалий машғулотлар жуда қизиқ ва фойдали бўлганини, айниқса виртуал студияда ишлаш, сунъий интеллект ёрдамида медиа контент яратиш бўйича машғулотларни жуда қизиқарли бўлганини таъкидлади.

Машғулотлар якунида Москванинг тарихий жойлари бўйича экскурсия ташкил қилинди.
SputnikPRO

SputnikPRO - Sputnik ахборот агентлиги томонидан ташкил этилган медиа соҳасидаги халқаро маърифий лойиҳа. Бу журналистлар, матбуот котиблари, блогерлар ва олий таълим муассасаларининг тегишли йўналишлари бўйича юқори курс талабалари учун Россия ва хориждаги энг яхши медиа-менежерлар, экспертлар ҳамда агентликнинг етакчи мутахассислари томонидан ўтказиладиган семинарлар, маърузалар ва маҳорат дарсларининг ноёб тизимидир.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0