Самбо бўйича жаҳон чемпионати якунлари: Россия биринчи, Ўзбекистон учинчи бўлди

© Международная федерация самбоНа чемпионате мира по самбо сборная Узбекистана заняла третье место
На чемпионате мира по самбо сборная Узбекистана заняла третье место - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2026
Oбуна бўлиш
Тошкентда ўтган самбо бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон 16 та медаль билан учинчи, Россия эса 25 та медаль билан биринчи бўлди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Тошкентда ўтказилган самбо бўйича 50-жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 16 та медаль билан умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Халқаро самбо федерацияси (FIAS) эълон қилган мусобақа натижаларидан маълум бўлди.
Ўзбекистон вакиллари 2 та олтин, 5 та кумуш ва 9 та бронза медалини қўлга киритди.
Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Россия терма жамоаси эгаллади. Россиялик спортчилар 18 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза — жами 25 та медаль олди.
Иккинчи ўринни 5 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медали билан Грузия жамоаси эгаллади.
Ўзбекистонлик чемпион ва совриндорлар
Олтин медаль:
Мавлуда Абдуллаева — жанговар самбо, 88 кг дан юқори;
Ўлмас Раиймов — кўзи ожиз спортчилар ўртасидаги самбо, 98 кг.
Кумуш медаль:
Исоқжон Абдураҳмонов — кўзи ожиз спортчилар ўртасидаги самбо, 64 кг;
Чарос Ортиқова — кўзи ожиз спортчилар ўртасидаги самбо, 50 кг;
Лутфилла Сайдаматов — жанговар самбо, 58 кг;
Шаҳзода Азатова — жанговар самбо, 59 кг;
Феруза Бобоқулова — жанговар самбо, 65 кг.
Бронза медаль:
Баҳодир Боқиев — жанговар самбо, 64 кг;
Насиба Бобоқулова — кўзи ожиз спортчилар ўртасидаги самбо, 59 кг;
Санжар Аблакулов — спорт самбоси, 88 кг;
Мухлиса Турдиева — спорт самбоси, 80 кг;
Худоёр Иброҳимов — спорт самбоси, 98 кг;
Азизабегим Нажимова — спорт самбоси, 59 кг;
Шинар Ибраева — спорт самбоси, 72 кг;
Ислом Носиров — жанговар самбо, 98 кг дан юқори;
Фароғат Нурмаматова — жанговар самбо, 54 кг.
Самбо бўйича юбилей 50-жаҳон чемпионати 6–8 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтди. Мусобақада 101 мамлакат вакиллари қатнашди. Медаллар спорт самбоси, жанговар самбо ҳамда кўзи ожиз ва заиф кўрувчи спортчилар ўртасидаги баҳсларда топширилди.
Узбекистанцы впервые в истории стали призерами чемпионата мира по стрелковому спорту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.11.2026
Ўзбекистон ўқ отиш спорти бўйича ЖЧда “бронза”га эга чиқди
Янгиликлар лентаси
0