III Российско-Узбекский медиафорум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2026
III Россия-Ўзбекистон медиа-форуми
Учинчи Россия–Ўзбекистон медиафоруми 9–10 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказилмоқда.

Россия ва Ўзбекистон фейкларга қарши медиа ҳамкорликни кучайтиришни муҳокама қилади

© Sputnik/ Элина Бекназарова Начальник Управления Президента РФ по общественным связям и коммуникациям Александр Смирнов выступил на III российско-узбекском медиафоруме
Начальник Управления Президента РФ по общественным связям и коммуникациям Александр Смирнов выступил на III российско-узбекском медиафоруме  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2026
Oбуна бўлиш
Александр Смирнов Россия ва Ўзбекистон журналистлари медиафорумда ахборот хавфсизлиги, фактчекинг ва қўшма лойиҳаларни муҳокама қилишини билдирди
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон медиа соҳасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш, фейкларга қарши курашиш ва қўшма лойиҳаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади. Бу ҳақда Россия президентининг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Александр Смирнов III Россия–Ўзбекистон медиафорумида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Смирнов 2027 йил 1 январдан Ўзбекистон МДҲга раислик қилишини эслатди. Унинг фикрича, бу икки мамлакатнинг МДҲ доирасидаги ҳамкорлигини, жумладан, медиа соҳасидаги алоқаларини ривожлантиришга ҳам хизмат қилади.
Унинг таъкидлашича, Медиафорум учун Ўзбекистон ва Россия мутахассислари иштирокида очиқ сессиялар, экспертлар семинарлари, махсус маслаҳатлашувлар ва мунозараларни ўз ичига олган икки кунлик дастур тайёрланган.
Унда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда:
икки мамлакат жамиятларининг бир-бири ҳақидаги тасаввурларини шакллантиришда ОАВнинг ўрни;
рақамли технологиялар шароитида контент яратиш ва тарқатишнинг янги усуллари;
ахборот истеъмолидаги ўзгаришлар ва аудитория билан ишлаш;
миллий маданият ва анъанавий қадриятларни сақлаш;
ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва фейкларга қарши курашиш.
Смирнов форум иштирокчилари ёлғон ахборотни аниқлаш ва текшириш бўйича биргаликда самарали воситаларни ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.
Унинг фикрича, ахборотнинг ҳаққонийлигини таъминлаш ва манбаларни текшириш икки мамлакат журналистлари олдидаги стратегик аҳамиятга эга вазифалардан биридир.
Шунингдек, форум доирасида давлат идоралари, ОАВ, маданият соҳаси ва экспертлар ҳамжамияти вакиллари иштирокида муҳокамалар ҳамда икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Улар натижасида икки мамлакат медиаташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги амалий йўналишларини белгилаш кўзда тутилмоқда.
Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2026
Лавров Ғарбни Россияга қарши ахборот уруши олиб боришда айблади
Янгиликлар лентаси
0