Ўзбекистон парашахматчилари Осиё чемпионатида 35 та медаль олди

© Министерство спортаПарашахматисты Узбекистана завоевали 35 медалей на чемпионате Азии
Парашахматисты Узбекистана завоевали 35 медалей на чемпионате Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2026
Oбуна бўлиш
Бишкекдаги IV Осиё чемпионатида Ўзбекистон парашахматчилари 15 та олтин, 13 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган имконияти чекланган шахматчилар ўртасидаги IV Осиё чемпионатида Ўзбекистон вакиллари 35 та медаль қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси хабар берди.
Мусобақада 6 та жамоадан 50 нафар шахматчи иштирок этди. Ўзбекистон шарафини 18 нафар спортчи ҳимоя қилди.
Терма жамоа жами 35 та, жумладан, 15 та олтин, 13 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритди.
Классик шахмат баҳсларида Ўзбекистон вакиллари 5 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Чемпионатда Сабоҳат Икромалиева учта олтин медаль билан энг яхши натижалардан бирини қайд этди. Аҳадхон Кимсанбоев, Нурлан Отамуродов, Айдана Абдуллаева ва Фарзона Абдумуталипова иккитадан олтин медаль соҳибига айланди.
Мусобақа иштирокчилари 8 ноябрь куни Тошкентга қайтиб келди. Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда уларни спорт ташкилотлари вакиллари, мураббийлар ҳамда яқинлари кутиб олди. Чемпион ва совриндорларга эсдалик совғалари топширилди.
Сборная Узбекистана стала чемпионом 46-й Всемирной шахматной олимпиады - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2026
Ўзбекистон — шахмат Олимпиадаси чемпиони! Мадаминов ғалаба қозонди, Синдаров дуранг ўйнади
Янгиликлар лентаси
0