Ўзбекистон — шахмат Олимпиадаси чемпиони! Мадаминов ғалаба қозонди, Синдаров дуранг ўйнади

© UzChessСборная Узбекистана стала чемпионом 46-й Всемирной шахматной олимпиады
Сборная Узбекистана стала чемпионом 46-й Всемирной шахматной олимпиады - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2026
Oбуна бўлиш
Терма жамоа Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпиони бўлди. Мадаминовнинг ғалабаси жамоани олдинга олиб чиқди, Синдаровнинг дуранги эса чемпионлик учун зарур натижани таъминлади
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Самарқандда ўтаётган 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпиони бўлди.
Ҳал қилувчи 11-турда Муҳиддин Мадаминов украиналик Роман Дехтяровни мағлуб этиб, Ўзбекистонга муҳим очко келтирди.
Бундан аввал Нодирбек Ёқуббоев Игорь Самуненков билан дуранг ўйнаган эди. Мадаминовнинг ғалабасидан сўнг Ўзбекистон Украинага қарши баҳсда 1,5:0,5 ҳисобида олдинга чиқди.
© UzChessМухиддин Мадаминов победил представителя Украины Романа Дехтярова
Мухиддин Мадаминов победил представителя Украины Романа Дехтярова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2026
Мухиддин Мадаминов победил представителя Украины Романа Дехтярова

Кейин Жавоҳир Синдаров Василий Иванчук билан дуранг ўйнади.

Бу натижа чемпионлик учун етарли бўлди. Чунки Ўзбекистоннинг асосий таъқибчиси Ҳиндистон сўнгги турда Венгрия билан дуранг ўйнаб, мусобақани 18 матч очкоси билан якунлади. Ўзбекистон эса Украинага қарши камида дуранг натижаси билан 19 очкога эга бўлади ва биринчи ўринни бошқа жамоалар натижасидан қатъи назар эгаллайди.
Нодирбек Абдусатторов хам Игорь Коваленко билан дуранг ўйнади. Шу тариқа, Ўзбекистон — Украина учрашуви 2,5:1,5 ҳисобида якунланди.
Бу Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасидаги иккинчи чемпионлиги бўлди. Терма жамоа илк бор 2022 йилда Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган Олимпиадада олтин медални қўлга киритган эди.
Нодирбек Якуббоев завершил вничью партию против Игоря Самуненкова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2026
Ёқуббоев дуранг ўйнади — Ўзбекистон Олимпиада ғалабасига яна бир қадам яқинлашди
Янгиликлар лентаси
0