Ёқуббоев дуранг ўйнади — Ўзбекистон Олимпиада ғалабасига яна бир қадам яқинлашди

© UzChessНодирбек Якуббоев завершил вничью партию против Игоря Самуненкова
Нодирбек Якуббоев завершил вничью партию против Игоря Самуненкова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2026
Oбуна бўлиш
Нодирбек Ёқуббоев ҳал қилувчи Ўзбекистон — Украина баҳсида Игорь Самуненков билан дуранг ўйнади. Ўзбекистон терма жамоаси шахмат Олимпиадасидаги тарихий ғалабага яна бир қадам яқинлашди.
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Нодирбек Ёқуббоев Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг сўнгги, 11-турида украиналик гроссмейстер Игорь Самуненков билан дуранг ўйнади.
Ёқуббоев учинчи тахтада дона сурди. Унинг партиясида томонлар очкони бўлиб олишди.
Сўнгги тур олдидан Ўзбекистон биринчи терма жамоаси 18 матч очкоси билан якка пешқадам эди. Энг яқин таъқибчи Ҳиндистон 17 очкога эга бўлиб, ҳал қилувчи турда Венгрияга қарши ўйнамоқда.
Шу тариқа, Якуббоевнинг дуранги Ўзбекистонни шахмат Олимпиадасидаги тарихий ғалабага яна бир қадам яқинлаштирди.
Ўзбекистон — Украина учрашувининг қолган партиялари давом этмоқда.
Будапешт учун реванш: Ўзбекистон шахматчилари Хитой устидан ғалаба ҳақида - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2026
Будапешт учун реванш: Синдаров, Абдусатторов ва Ёқуббоев Хитой жамоаси билан ўйин ҳақида
Янгиликлар лентаси
0