Мирзиёев ва Путин дўстлиги Ўзбекистон ва Россия муносабатлари асосидир — Асадов

© SputnikШерзод Асадов предложил четыре направления медиасотрудничества с Россией.
Шерзод Асадов предложил четыре направления медиасотрудничества с Россией. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2026
Oбуна бўлиш
Асадов Россия билан медиа ҳамкорлик бўйича тўрт ташаббусни илгари сурди. Унинг таъкидлашича, икки давлат муносабатлари Мирзиёев ва Путиннинг шахсий дўстлиги ҳамда ўзаро ишончига асосланган
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги медиа ҳамкорликни қўшма журналистика мактаблари, фактчекинг, сунъий интеллект ва таҳририятлар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқалар орқали кенгайтириш таклиф этилди. Бу ташаббусларни Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов III Россия–Ўзбекистон медиафорумида илгари сурди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Асадов форумни икки давлат муносабатлари сўнгги ўн йилда эришган юксак даражанинг ифодаси деб атади. Унинг таъкидлашича, ҳамкорлик асосида Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг шахсий дўстлиги ҳамда ўзаро ишончи турибди. Давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва мунтазам мулоқоти иқтисодиёт, энергетика, маданият, таълим ва ОАВ соҳаларидаги алоқалар ривожига туртки бермоқда.
Россия билан медиа ҳамкорликда Асадов тўрт устувор йўналишни кўрсатди.
Биринчиси — тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш. Ўзбекистон ва Россия журналистлари учун тизимли амалиёт дастурлари, қўшма журналистика мактаблари ва ягона таълим платформаларини ташкил этиш таклиф қилинди.
"Россия журналистика мактаби бой анъаналарга эга бўлган дунёдаги энг кучли ва кўҳна мактаблардан биридир", — деди Асадов.
У Ўзбекистон эса соҳани жадал рақамлаштириш бўйича ўз тажрибасига эга эканини таъкидлади.
Иккинчиси — дезинформацияга қарши ҳамкорлик. Икки мамлакат мутахассисларининг имкониятларини бирлаштириш, тезкор ахборот алмашиш ва фактчекингнинг ягона стандартларини ишлаб чиқиш таклиф этилди. Асадовнинг айтишича, Ўзбекистонда шу мақсадда яратилган таълим платформасида 11 мингга яқин ёш мутахассис таҳсил олган.
"Фейк ва дипфейклар давлат чегараларини тан олмайди", — дея таъкидлади у.
Учинчиси — технологик ҳамкорлик. Бу йўналишда сунъий интеллект, рақамли платформалар ва катта маълумотлар билан ишлаш бўйича қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш таклиф этилди.
Тўртинчиси — бевосита касбий алоқалар. Асадов икки мамлакат таҳририятлари, журналистлари ва блогерлари ўртасида мунтазам учрашувлар ўтказиш ва амалий ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди.
Шунингдек, у Ўзбекистон медиа соҳасидаги ўзгаришлар ҳақида рақамларни келтирди. Ҳозир мамлакатда қарийб 3 мингта ОАВ бор, уларнинг 67 фоизи хусусий секторга тўғри келади. Интернетнинг кириб бориш даражаси 94 фоизга етган.
Асадов маълум қилишича, ўтган йил август ойида ташкил этилган Контент тайёрлаш маркази бир йил ичида 30 мингдан ортиқ медиаматериал тайёрлаб, тарқатган. Уларнинг умумий кўришлар сони 2 миллиарддан ошган.
Шу йил Марказий Осиёда биринчи Миллий медиа банк ҳам ишга туширилган. Унда ўн минглаб фото ва видеоматериаллардан эркин фойдаланиш мумкин.
Асадов Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган медиа салоҳиятини россиялик ҳамкорлар билан бўлишишга тайёр эканини билдирди. Унинг фикрича, ахборот маконида ишончли ҳамкорлик икки мамлакат халқларининг бир-бирини яхшироқ тушунишига хизмат қилади.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2026
Мирзиёев ва Путин телефон орқали мулоқот қилди — нималар муҳокама қилинди
Янгиликлар лентаси
0