Титов Россия–Ўзбекистон медиафорумида янги қўшма лойиҳалар ҳақида гапирди

© SputnikНачальник управления президента РФ по стратегическому партнерству и сотрудничеству Вадим Титов
Начальник управления президента РФ по стратегическому партнерству и сотрудничеству Вадим Титов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2026
Oбуна бўлиш
Вадим Титов Россия–Ўзбекистон медиафоруми янги қўшма лойиҳаларга туртки беришини ва икки мамлакат ҳамкорлигини кенгайтиришини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Тошкентда ўтаётган III Россия–Ўзбекистон медиафоруми икки мамлакат журналистлари ўртасида тажриба алмашиш, замонавий медиа соҳасидаги муаммоларни муҳокама қилиш ва янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун муҳим майдон бўлади.
Бу ҳақда Россия президентининг стратегик шериклик ва ҳамкорлик бўйича бошқармаси бошлиғи Вадим Титов форум очилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Титовнинг таъкидлашича, Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида икки мамлакат муносабатлари юқори даражага кўтарилди. Сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш 13 млрд долларга етди. Электрон савдо айланмаси 1 млрд доллардан ошди.
Шунингдек, у қуйидаги натижаларни қайд этди:
Ўзбекистонга ташриф буюраётган россиялик сайёҳлар сони 1 миллионга яқинлашди;
Ўзбекистонда Россия олий таълим муассасаларининг 15 та филиали фаолият юритмоқда;
Россияда ўн минглаб ўзбекистонлик ёшлар таҳсил олмоқда;
Жиззах вилоятида Россия технологиялари асосида АЭС қурилиши лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Титов иқтисодий кўрсаткичлар билан бирга, икки мамлакат халқларини боғлаб турган тарихий ва инсоний алоқаларнинг аҳамиятини ҳам таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Россияда Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон миллионлаб инсонларга бошпана ва ғамхўрлик кўрсатганини унутмайдилар.
Медиафорум доирасида Россия ва Ўзбекистон журналистлари ўзаро тажриба алмашиши, замонавий ахборот маконининг имкониятлари ва муаммоларини муҳокама қилиши, янги ҳамкорлик йўналишларини белгилаши кутилмоқда.
Титов форум натижасида икки мамлакатнинг умумий тарихи, бугуни ва келажагига бағишланган янги материаллар ҳамда қўшма медиа лойиҳалар пайдо бўлишига ишонч билдирди.
Шунингдек, у 2027 йилда амалга оширилиши режалаштирилган яна бир қўшма лойиҳага тўхталиб, "Россия" миллий маркази ва Ислом цивилизацияси маркази ҳамкорлигида Россияда Ўзбекистон кунлари, Ўзбекистонда эса Россия кунлари ўтказилишини айтиб ўтди.
Туристы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2026
Россиядан Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони қарийиб бир миллионга етди
Янгиликлар лентаси
0