III Российско-Узбекский медиафорум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2026
III Россия-Ўзбекистон медиа-форуми
Учинчи Россия–Ўзбекистон медиафоруми 9–10 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказилмоқда.

Мансабдор электрон тизим ортида ўзини аризачидан дахлсиз ҳис қилмаслиги керак — депутат

© Sputnik/ Александра ТерехинаПредседатель Комитета Законодательной палаты Олий Мажлиса по вопросам инновационного развития и информационных технологий Ильхом Абдуллаев выступил на III российско-узбекском медиафоруме, стартовавшем сегодня в Ташкенте
Председатель Комитета Законодательной палаты Олий Мажлиса по вопросам инновационного развития и информационных технологий Ильхом Абдуллаев выступил на III российско-узбекском медиафоруме, стартовавшем сегодня в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2026
Oбуна бўлиш
Илҳом Абдуллаев давлат ахборот тизимларида амалдорларнинг ҳар бир ҳаракатини қайд этишни таклиф қилди. Бу фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда давлат ахборот тизимлари фаолиятининг рақамли очиқлигини қонун даражасида таъминлаш ва рақамли реклама бозорини тартибга солиш зарур.
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаев III Россия–Ўзбекистон медиафорумида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Абдуллаевнинг таъкидлашича, сўнгги ўн йилда Ўзбекистоннинг ахборот соҳасидаги қонунчилиги унчалик ўзгармаган бўлса-да, уни қўллаш амалиёти ва давлат идораларининг очиқлиги сезиларли даражада ўзгарди.
Бироқ рақамли давлат хизматларининг кенгайиши янги ҳуқуқий талабларни жорий этишни тақозо қилмоқда.
Хусусан, депутат давлат ахборот тизимларида қуйидаги талабларни қонун билан мустаҳкамлашни таклиф қилди:
мансабдор шахсларнинг ҳар бир ҳаракатини тизимда қайд этиш;
ахборот тизимининг ҳолатини мунтазам ҳужжатлаштириш;
қайд этилган маълумотларни кейинчалик ўзгартириш имкониятини чеклаш.
Бу талаблар фуқаролар ҳуқуқлари бузилган ҳолларда масъул шахсларнинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигини аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортиш имконини беради.
Абдуллаев бу масалани ички идоравий қоидалар билан эмас, айнан қонун даражасида тартибга солиш зарурлигини таъкидлади.
Иккинчи муҳим масала — рақамли реклама бозори.
Депутатнинг фикрича, мустақил ОАВ фаолиятининг муҳим шартларидан бири молиявий барқарорлик бўлиб, реклама унинг асосий даромад манбаларидан ҳисобланади.
Бироқ рақамли реклама бозорида йирик технологик платформалар қоидаларни кўп жиҳатдан ўзлари белгиламоқда. Бу эса маҳаллий реклама агентликлари, контент ишлаб чиқарувчилар ва ОАВнинг иқтисодий манфаатларига таъсир кўрсатмоқда.
Шу боис рақамли реклама даромадларини адолатли тақсимлаш, маҳаллий бозор иштирокчилари манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш таклиф этилди.
Абдуллаев Ўзбекистон ушбу йўналишларда Россия билан тажриба алмашиш ва ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.
Московский городской суд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2026
Ҳокимликлар ҳужжатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқини бериш таклифи маъқулланди
Янгиликлар лентаси
0