https://sputniknews.uz/20261109/kochimov-oav-uzbekistan-russia-61847705.html
Кўчимов: ОАВ Ўзбекистон ва Россия халқларини бир-бирига яқинлаштиради
Кўчимов: ОАВ Ўзбекистон ва Россия халқларини бир-бирига яқинлаштиради
Sputnik Ўзбекистон
III Россия–Ўзбекистон медиафорумида ЎзА бош директори Абдусаид Кўчимов икки мамлакат алоқаларини ривожлантиришда ОАВнинг ўрни, ўзаро тушуниш ва профессионал мулоқот аҳамияти ҳақида сўз юритди.
2026-11-09T10:47+0500
2026-11-09T10:47+0500
2026-11-09T10:48+0500
оав
форум
тошкент
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/09/61849327_0:99:2134:1299_1920x0_80_0_0_3428474f9a3ab758970bb58261e3246f.jpg
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланмоқда. Бу жараёнда давлатлараро келишувлар ва иқтисодий лойиҳалар билан бир қаторда, одамлар, жамиятлар ва профессионал ҳамжамиятлар ўртасидаги доимий мулоқот ҳам муҳим ўрин тутмоқда.Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) бош директори Абдусаид Кўчимов III Россия–Ўзбекистон медиафорумининг очилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Унинг таъкидлашича, икки мамлакат халқлари ўртасида ўзаро тушуниш ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашда оммавий ахборот воситаларининг алоҳида ўрни бор.ЎзА раҳбари бундай медиафорумлар икки мамлакат журналистлари ва мутахассисларига бир-бирини яхшироқ билиш, турли нуқтаи назарларни эшитиш ва янги профессионал алоқалар ўрнатиш имконини беришини таъкидлади.Унинг фикрича, бундай учрашувлар келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш учун ҳам муҳим майдон ҳисобланади.
https://sputniknews.uz/20261029/teleboshlovchi-russia-uzbekistan-61599124.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0b/09/61849327_1:0:2134:1600_1920x0_80_0_0_3f48ddaec3cd27fad64dcb11d2053906.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
оав, форум, тошкент, ҳамкорлик
оав, форум, тошкент, ҳамкорлик
Кўчимов: ОАВ Ўзбекистон ва Россия халқларини бир-бирига яқинлаштиради
10:47 09.11.2026 (янгиланди: 10:48 09.11.2026) ЎзА бош директори Абдусаид Кўчимов Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларда ОАВ муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланмоқда. Бу жараёнда давлатлараро келишувлар ва иқтисодий лойиҳалар билан бир қаторда, одамлар, жамиятлар ва профессионал ҳамжамиятлар ўртасидаги доимий мулоқот ҳам муҳим ўрин тутмоқда.
Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) бош директори Абдусаид Кўчимов III Россия–Ўзбекистон медиафорумининг очилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг таъкидлашича, икки мамлакат халқлари ўртасида ўзаро тушуниш ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашда оммавий ахборот воситаларининг алоҳида ўрни бор.
"Айнан биз фуқароларимиз қандай ахборот олишини, содир бўлаётган воқеаларни қандай қабул қилишини, бир-бирининг ҳаётини қанчалик яхши тушунишини кўп жиҳатдан белгилаб берамиз. Оммавий ахборот воситалари нафақат яхши қўшничилик ҳақида ҳикоя қила олади, балки уни ҳар бир инсонга яқинроқ ва тушунарли қила олади", — деди Кўчимов.
ЎзА раҳбари бундай медиафорумлар икки мамлакат журналистлари ва мутахассисларига бир-бирини яхшироқ билиш, турли нуқтаи назарларни эшитиш ва янги профессионал алоқалар ўрнатиш имконини беришини таъкидлади.
Унинг фикрича, бундай учрашувлар келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш учун ҳам муҳим майдон ҳисобланади.