Таниқли телебошловчи Россия, ноодатий воқеалар ва Ўзбекистоннинг шиддатли ривожи ҳақида

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Россиялик телебошловчи Никита Пименов Тошкентдаги ўзгаришлар, ғайриоддий мавзулар ва журналистика ҳақида фикр билдирди.
Россиянинг "Биринчи канал" телебошловчиси, театр ва кино актёри Никита Пименов Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда Россия ҳақида ноодатий мавзуларни ёритиш, журналистика ва Ўзбекистоннинг шиддатли ривожланиши ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Унинг фикрича, журналистлар ўқувчиларни ҳайратлантирадиган ноодатий мавзуларни излаши, Москва ва Россиянинг бошқа шаҳарларидаги кўпчиликка номаълум қизиқарли жойлар ва воқеалар ҳақида кўпроқ ҳикоя қилиши керак.
“Киши ўқиб, ҳайратланиши керак: "Омск ёки Томскда шундай нарса борлигини билмас эканман! У ерга бориш керак экан"”, — деди Пименов.
Телебошловчи Sputnik Ўзбекистон фаолиятига ҳам тўхталиб, таҳририят Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигидан тортиб, халқаро сиёсат, иқтисодиёт ва маданиятгача бўлган турли мавзуларни ёритаётганини таъкидлади.
“Сиз улкан ва ниҳоятда муҳим ишни қиляпсиз”, — деди у.
Пименов Ўзбекистондаги ўзгаришлардан ҳам яхши хабардор. Унинг акаси Тошкентда яшайди ва шаҳарнинг сурат ҳамда видеоларини мунтазам юбориб туради. Телебошловчининг айтишича, пойтахтдаги ўзгаришлар уни ҳар сафар ҳайратга солади.
Батафсил — видеомизда.
Янгиликлар лентаси
0