III Российско-Узбекский медиафорум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2026
III Россия-Ўзбекистон медиа-форуми
Учинчи Россия–Ўзбекистон медиафоруми 9–10 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказилмоқда.

Фақат ўтмиш билан яшаб бўлмайди, умумий келажакни қуриш керак — Кочетков

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Сергей Кочетков Ўзбекистон ва Россияни умумий тарихдан ташқари бугунги дўстлик, иқтисодий ва оилавий алоқалар ҳам бирлаштиришини айтди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Россияни нафақат умумий тарих, балки бугунги дўстлик, иқтисодий ва оилавий алоқалар ҳам бирлаштиради. Бу ҳақда "Россия сегодня" ХАА бош муҳаррирининг биринчи ўринбосари Сергей Кочетков III Россия–Ўзбекистон медиафорумида Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида айтди.
Кочетков икки халқнинг умумий тарихида муҳим воқеалар кўплигини, жумладан, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон кўплаб эвакуация қилинган инсонларни қабул қилганини эслади.
"Лекин ўтмиш билан яшаб бўлмайди. Ҳозирги кун билан яшаш керак. Бугун биз яхши қўшнилар, яхши дўстлармиз. Иқтисодиётимиз, ОАВ ва оилаларимиз ўзаро чамбарчас боғланган. Биз дўст бўлиб, умумий келажакни биргаликда қуришимиз керак", — деди у.
Кочетков медиафорум икки мамлакат журналистлари ва медиа раҳбарлари учун тажриба алмашиш майдони эканини таъкидлади.
Россия делегацияси таркибида телеканаллар, рақамли платформалар, радио, босма нашрлар ва аудиторияни ўрганиш билан шуғулланувчи компаниялар раҳбарлари иштирок этмоқда.
Улар ўзбекистонлик ҳамкасбларига аудиторияни жалб қилиш, замонавий технологиялардан фойдаланиш ва ОАВ фаолиятидан даромад олиш борасидаги тажрибасини тақдим этмоқда.
Айни пайтда россиялик мутахассислар ҳам Ўзбекистон медиа бозорида қўлланилаётган ечимлар билан танишишдан манфаатдор.
Кочетковнинг фикрича, бевосита мулоқот ва ўзаро ишонч янги қўшма медиа лойиҳаларини амалга ошириш учун имконият яратади.
Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Владимир Ильичев билан интервью - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2026
Ўзбекистон ва Россия ўзаро савдони қандай 30 млрд долларга етказиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0