Ўзбекистон ва Россия ўзаро савдони қандай 30 млрд долларга етказиши мумкин

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Владимир Ильичев Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида Ўзбекистон билан савдо айланмасининг янада ошишини таъминлаши мумкин бўлган лойиҳалар, миллий валюталардаги ҳисоб-китоблар ҳамда иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги ҳамкорлик ҳақида сўзлаб берди.
ТОШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Йирик инвестиция лойиҳалари, кичик ва ўрта бизнес ҳамкорлиги, электрон тижорат ҳамда минтақалараро алоқалар Россия ва Ўзбекистонга 2030 йилга бориб товар айланмасини 30 миллиард долларга етказишга ёрдам беради. Бу ҳақда Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Владимир Ильичев Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, тоғ-кон саноатидаги йирик лойиҳалар, мисни бойитиш фабрикаси қурилиши ҳамда Жиззах вилоятида бошланган АЭС қурилиши лойиҳаси бугуноқ ўсиш учун мустаҳкам замин яратмоқда.
“Аслида ҳамкорлигимиз фақат бундай йирик ва машҳур соҳалар ҳамда лойиҳалар билан чекланиб қолмаяпти. Биз кичик ва ўрта бизнес, ҳудудлар даражасидаги ҳамкорликда бундан ҳам катта салоҳиятни кўряпмиз”, — деди Ильичев.
У электрон тижорат масаласига алоҳида тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон товарларининг электрон платформалар орқали Россия бозорига етказиб берилиши икки мамлакат ўртасидаги ўртача товар айланмасидан анча тез ўсмоқда.
Ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида тўхталар экан, Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари миллий валюталарнинг улуши аллақачон 90 фоиздан ошганини маълум қилди.
“Биринчи навбатда, миллий валюталаримиздан фойдаланиш кўламини кенгайтиришда давом этамиз. Бу ҳозир биз учун анча хавфсизроқ, анча тушунарлироқ воситадир”, — деди Ильичев.
Икки мамлакатнинг асосий инфратузилма лойиҳалари, электрон тижорат, логистика ҳамда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган биргаликдаги ишлар ҳақидаги батафсил маълумотларни видеомизда томоша қилинг.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2026
Мирзиёев Ўзбекистон ва РФ ҳудудлари ҳамкорлигининг устувор йўналишларини белгилаб берди
Янгиликлар лентаси
0