Миср эҳромлари жойлашган вилоятда поездлар тўқнашди — 7 киши ҳалок бўлди

© AP PhotoВ Египте в результате столкновения поездов погибли 7 человек
В Египте в результате столкновения поездов погибли 7 человек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2026
Oбуна бўлиш
Мисрда икки йўловчи поезди тўқнашди. Ҳодиса ортидан депутатлар транспорт вазирининг истеъфосини талаб қилди. Улардан бири авариялар сони 64 фоизга ошганини билдирди
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Мисрнинг Гиза вилоятида икки йўловчи поезди тўқнашуви оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 125 киши жароҳатланди. Ҳодисадан сўнг мамлакат парламенти депутатлари транспорт вазирининг истеъфосини талаб қилди. Бу ҳақда Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, 8 ноябрь куни Гиза — Файюм йўналишидаги поезд Қоҳира — Асвон йўналишида ҳаракатланаётган поезднинг орқа қисмига келиб урилган.
Тўқнашув оқибатида бир нечта вагон рельсдан чиқиб кетган. Ҳалок бўлганлар орасида поезд машинисти ҳам бор.
Сўнгги маълумотларга кўра, 7 киши ҳалок бўлган, 125 киши жароҳатланган. Жабрланганларнинг 71 нафари тиббий ёрдамдан сўнг шифохоналардан чиқарилган.
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси фожиа сабабларини зудлик билан текшириш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш бўйича топшириқ берди.
Прокуратура ҳодиса юзасидан тергов бошлади. Жумладан, биринчи поезд нима сабабдан тўхтаб қолгани ва иккинчи поезд машинисти огоҳлантириш сигналини олган-олмагани ўрганилмоқда.
Миср ОАВлари хабар беришича, парламент депутати Ихаб Мансур сўнгги беш йилда мамлакатда темир йўл ҳодисалари сони 64 фоизга ошганини маълум қилди. У бу рақамни давлат статистика идораси маълумотларига таяниб келтирди.
Депутат транспорт вазирлигидан темир йўл инфратузилмасини модернизация қилиш учун ажратилган миллиардлаб маблағлар қандай сарфлангани ҳақида ҳисобот талаб қилди.
Унинг таъкидлашича, аварияларнинг кўпайиши транспорт тизимида жиддий муаммолар борлигини кўрсатади ва масъул вазирнинг истеъфосини талаб қилади.
В международном аэропорту Манас в Кыргызстане произошла авария с самолетом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2026
187 киши бор самолётда фавқулодда ҳолат: “Манас” аэропорти рейсларни тўхтатди
Янгиликлар лентаси
0