Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Арманистон ЕОИИ ва Европа Иттифоқи ўртасида танлов қилиши керак — Россия элчиси

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишЧрезвычайный и полномочный посол РФ в Армении Сергей Копыркин. Архивное фото
Чрезвычайный и полномочный посол РФ в Армении Сергей Копыркин. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2026
Oбуна бўлиш
Россия элчиси Сергей Копиркин ЕОИИга аъзолик Арманистон иқтисодиёти учун фойдали эканини таъкидлаб, Ереван тезроқ танлов қилиши кераклигини айтди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Арманистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Европа Иттифоқи ўртасида танлов қилиши керак. Бу ҳақда Россиянинг Арманистондаги элчиси Сергей Копиркин Арманистон жамоат радиосига берган интервьюсида маълум қилди.
Дипломатнинг таъкидлашича, ЕОИИга аъзолик Арманистонга жиддий иқтисодий имтиёзлар беради. Хусусан, иттифоқ доирасидаги ҳамкорлик мамлакат ташқи савдоси ва ялпи ички маҳсулоти ўсишига хизмат қилмоқда.
"Бизнинг фикримизча, ЕОИИга аъзоликни сақлаб қолиш Арманистон манфаатларига мос келади. Бироқ танлов Арманистон ва арман халқига тегишли. Биз бу танлов имкон қадар тезроқ амалга оширилишини истаймиз", — деди элчи.
Копиркин 2025 йилда Арманистонда Европа Иттифоқига аъзо бўлиш жараёнини бошлаш тўғрисида қонун қабул қилинганини, шунингдек, мамлакат КХШТдаги иштирокини музлатиб, ташқи алоқаларини диверсификация қилишга киришганини эслатди.
Унинг сўзларига кўра, бу ўзгаришлар Россия ва Арманистон муносабатларида "янги мувозанат" топишни, жумладан, савдо-иқтисодий ҳамкорлик механизмларини қайта кўриб чиқишни талаб этади.
Шу билан бирга, Россия атом энергетикаси, транспорт ва ҳарбий-техник соҳаларда Арманистон билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёр.
Элчи ташқи сиёсий йўналиш ва стратегик шерикларни танлаш ҳар бир давлатнинг суверен ҳуқуқи эканини таъкидлаб, Арманистон Россия учун муҳим ҳамкор бўлиб қолишини билдирди.
Премьер-министр Никол Пашинян во время пресс-конференции (22 мая 2023). Еревaн - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Европа Иттифоқига интилаётган Арманистон ЕОИИдан чиқмоқчи эмас — Пашинян
Янгиликлар лентаси
0