Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Европа Иттифоқига интилаётган Арманистон ЕОИИдан чиқмоқчи эмас — Пашинян

© Sputnik / Asatur YesayantsПремьер-министр Никол Пашинян во время пресс-конференции (22 мая 2023). Еревaн
Премьер-министр Никол Пашинян во время пресс-конференции (22 мая 2023). Еревaн - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2026
Oбуна бўлиш
Пашинян Арманистон ЕОИИдан чиқмаслигини айтди. Бироқ ЕИга аъзолик учун 2027–2028 йилларда ариза бериш режаси сақланмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Арманистон Евроосиё иқтисодий иттифоқидан (ЕОИИ) чиқишни режалаштирмаяпти, бироқ Европа Иттифоқига (ЕИ) аъзо бўлиш йўлидаги ҳаракатларини давом эттиради. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Никол Пашинян 5 ноябрь куни журналистларга маълум қилди.
"Биз ЕОИИдан чиқмоқчи эмасмиз. Иттифоқдаги ҳамкорларимиз биздан қайси йўлни танлашимизни сўраётганини биламиз. Бироқ ҳозирча референдум ўтказиш масаласи кун тартибида йўқ", — деди Пашинян.
Унинг таъкидлашича, Арманистон ЕИга аъзо бўлиш учун зарур тартиб-таомиллардан ўтиши керак. Ереван 2027 ёки 2028 йилда расмий ариза топшириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
3 ноябрь куни Брюсселда "Euronews" саммитида сўзлаган Пашинян ЕИ ва ЕОИИга бир вақтнинг ўзида аъзо бўлиш имконсизлигини тан олган эди.
"Биз келажакда Арманистон танлов қилиши кераклигини яхши тушунамиз. Фуқаролар ЕОИИда қолиш ёки ЕИга қўшилиш масаласини ўзлари ҳал этиши лозим", — деди у.
Айни пайтда Арманистоннинг Европа интеграциясига интилиши ЕОИИдаги ҳамкорлари билан келишмовчиликларга сабаб бўлмоқда.
20 октябрь куни Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари Арманистонга нисбатан ЕОИИ шартномаси амал қилишини вақтинча тўхтатишнинг эҳтимолий оқибатлари ҳақида ҳисобот тайёрлади.
Ҳужжатда келтирилган ҳисоб-китобларга кўра, бундай қарор қабул қилинса:
Арманистон ЯИМ 15,6 фоизга ёки 4,6 млрд долларга қисқариши;
ЕОИИ давлатлари билан савдо айланмаси 55,6 фоизга камайиши;
инфляция базавий кўрсаткичга нисбатан 14,9 фоиз бандига ошиши;
Россиядан етказиб бериладиган газ нархи 69 фоизга қимматлашиши мумкин.
Шунингдек, божхона назорати ва тўловлари қайта жорий этилиши, Арманистон фуқароларининг ЕОИИ давлатларида меҳнат қилишига оид шартлар ўзгариши мумкинлиги таъкидланган.
Бироқ Арманистон иқтисодиёт вазири Геворг Папоян мазкур прогнозларга қўшилмади.
5 ноябрь куни мамлакат ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян ҳам Россия билан муносабатлар яхшиланишига ва арман маҳсулотларига қўйилган савдо чекловлари бекор қилинишига умид билдирди.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ЕИга интеграциялашув Арманистоннинг ЕОИИ бозоридаги имтиёзларини йўқотиши ва шаклланган савдо алоқалари узилишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Заседание Евразийского межправительственного совета в Минске. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.10.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Арманистон ЕОИИдаги иштирокини тўхтатса, ким қанча йўқотади — тўрт давлат ҳисоботи
Янгиликлар лентаси
0