Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Йирик ҳомийларида Украинадан чарчоқ сезилмоқда: 7 млрд евро етишмаяпти — ОАВ

© Sputnik / Stringer / Медиабанкка ўтишГосударственные флаги Украины и флаги с символикой Евросоюза
Государственные флаги Украины и флаги с символикой Евросоюза - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2026
Oбуна бўлиш
НАТОнинг айрим йирик донорларида Украинага ҳарбий ёрдамни молиялаштиришдан чарчоқ сезилмоқда. 2026 йилги режани бажариш учун яна 7 млрд евро зарур.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. НАТОнинг айрим йирик донорларида Украинага ҳарбий ёрдамни қайта-қайта молиялаштиришдан чарчоқ сезилмоқда. Альянс давлатлари 2026 йил учун ваъда қилинган маблағнинг 7 млрд евросини ҳали таъминлай олмаган. Бу ҳақда уч нафар НАТО дипломатига таяниб, Politico хабар берди.
2026 йил июлида НАТОга аъзо 32 давлат Украинага жорий йилда 70 млрд евро миқдорида ҳарбий техника, ёрдам ва тайёргарлик ажратиш, 2027 йилда ҳам камида шунча миқдорда қўллаб-қувватлашни давом эттиришга келишган.
Бироқ йил тугашига икки ойдан кам вақт қолганида режалаштирилган маблағнинг қарийб 10 фоизи таъминланмаган.
Альянс дипломатларидан бири Украинага қайта-қайта ҳарбий ёрдам пакетларини молиялаштирган энг йирик донорларда "маълум даражада чарчоқ" пайдо бўлганини таъкидлаган.
Германия, Нидерландия ва Шимолий Европа мамлакатлари бошқа иттифоқчиларни молиялаштиришда фаолроқ иштирок этишга чақирмоқда.
7 млрд евро нима учун муҳим?
Маблағ етишмаслиги Киевнинг қишда ҳаво ҳужумларидан ҳимояланиш учун зарур қурол-яроғ ва ҳарбий ускуналарни харид қилишига тўсқинлик қилиши мумкин.
Молиявий камомаднинг бир қисми PURL дастурига тўғри келади. Ушбу механизм орқали Европа давлатлари Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қуролларни, жумладан Patriot ҳаво мудофаа тизимлари ракеталарини сотиб олади.
Дастур доирасида ҳали молиялаштирилмаган етказиб беришлар қиймати тахминан 1,9 млрд долларни ташкил этади.
НАТО бош котиби Марк Рютте 2026 йил якунига қадар PURL орқали 15 млрд доллар жалб қилишни мақсад қилган. Бироқ айрим дипломатлар бу кўрсаткичга эришиш имкониятига шубҳа билдирмоқда.
Российский военнослужащий на блокпосту на въезде в населенный пункт в Харьковской области в зоне проведения специальной военной операции. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.11.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Европа Украина можаросида Россия ғалабасини англамоқда – Европарламент депутати
Янгиликлар лентаси
0