10 мингдан ортиқ қатнашчи ва 15 минг доллардан мукофот — Samarkand Marathon якунланди

© Пресс-служба Министерства спортаВ Самарканде завершился Samarkand Marathon 2026
В Самарканде завершился Samarkand Marathon 2026 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2026
Oбуна бўлиш
Самарқанд марафонида 63 давлатдан 10 мингдан ортиқ атлет қатнашди. Асосий масофа ғолиблари 15 минг доллардан мукофот олди.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Самарқандда 63 давлатдан 10 мингдан ортиқ атлет иштирок этган Samarkand Marathon 2026 халқаро югуриш мусобақаси якунланди. Асосий марафонда эркаклар ва аёллар ўртасида биринчи ўринни эгаллаган спортчилар 15 минг АҚШ долларидан мукофот олди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Регистон майдонидан старт олган 42,2 километрлик асосий марафонда кениялик Леонард Барсотон 2 соат 15 дақиқа 44 сония натижа билан эркаклар ўртасида ғолиб бўлди.
Иккинчи ўринни ўзбекистонлик Андрей Петров (2:16:02), учинчи ўринни эса Эфиопия вакили Мамо Менгисту (2:16:13) эгаллади.
Аёллар ўртасида Эфиопия вакили Обсе Абдета 2 соат 39 дақиқа 25 сония натижа билан биринчи бўлди. Кениялик Дайзи Рутто ундан атиги уч сония, Глэдис Чемутай эса беш сония кейин маррага етиб келди.
Ғолибларга қанча мукофот берилди?
42,2 километрлик асосий марафонда эркаклар ва аёллар алоҳида тақдирланди:
1-ўрин — 15 минг АҚШ доллари;
2-ўрин — 7,5 минг доллар;
3-ўрин — 5 минг доллар.
21,1 километрлик ярим марафонда эркаклар ўртасида тошкентлик Ҳасан Мирсоатов, аёллар ўртасида эса самарқандлик Маржона Аҳмадалиева ғолиб бўлди.
Ушбу масофада биринчи ўрин учун 16 миллион, иккинчи ўринга 13 миллион ва учинчи ўринга 11 миллион сўмлик мукофотлар белгиланган.
10 километрлик югуришда наманганлик Жобир Қаҳҳоров ва навоийлик Садафбону Нусратуллаева ғолибликни қўлга киритди.
Бу масофада биринчи учлик учун мос равишда 7 миллион, 6 миллион ва 5 миллион сўм мукофот берилди.
Мо Фара Самарқанд марафонида
Мусобақанинг фахрий меҳмони сифатида тўрт карра Олимпия ва олти карра жаҳон чемпиони, британиялик машҳур енгил атлетикачи Мо Фара иштирок этди. У асосий марафонга старт берди ва ғолибларни тақдирлаш маросимида қатнашди.
Марафонни ташкил этишда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Туризм қўмитаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлик қилди.
Марафон халқаро мақомга эга бўлди
Samarkand Marathon 2026 Бутунжаҳон енгил атлетика ассоциациясининг World Athletics Elite Label мақомига эга бўлди. Бу мусобақанинг халқаро спорт тақвимидаги нуфузини оширади ва юқори даражадаги профессионал югурувчиларни жалб қилиш имкониятини кенгайтиради.
2019 йилда илк бор ўтказилган Самарқанд ярим марафонида 25 давлатдан 1100 нафар иштирокчи қатнашган. Бу йил эса 63 давлатдан 10 мингдан ортиқ атлет рўйхатдан ўтган.
Икки кунлик мусобақа дастурига 42,2, 21,1, 10, 5 ва 2 километрлик югуришлар, болалар баҳслари, инклюзив югуриш ва скандинавча юриш ҳам киритилди.
Марафон хайрия мақсадида ташкил этилган бўлиб, ундан тушган маблағларни Ўзбекистон ҳудудларида болалар спорт майдончаларини барпо этишга йўналтириш режалаштирилган.
В рамках Ташкентского международного полумарафона состоялось пять стартов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2026
Тошкент халқаро ярим марафонида қарийб 24,5 минг киши иштирок этди
Янгиликлар лентаси
0