Тошкент халқаро ярим марафонида қарийб 24,5 минг киши иштирок этди

© Министерство спортаВ рамках Ташкентского международного полумарафона состоялось пять стартов.
В рамках Ташкентского международного полумарафона состоялось пять стартов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2026
Oбуна бўлиш
Тошкентда ўтаётган халқаро ярим марафон доирасида бешта старт ташкил этилди. Уларда қарийб 24,5 минг киши иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Тошкент халқаро ярим марафони доирасида бешта старт ташкил этилди. Уларда қарийб 24,5 минг киши иштирок этди. Бу ҳақда спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақа якунлангач, ярим марафон муносабати билан вақтинча чеклов киритилган барча кўчаларда автотранспорт ҳаракати тўлиқ тикланди.
Қатнашчиларнинг қарийб 53 фоизини аёллар ташкил этади.
Мусобақада 50 мамлакатдан 2 мингдан зиёд хорижлик иштирокчи қатнашди. Улар орасида дипломатик корпус ва халқаро ташкилотларнинг 20 дан ортиқ вакили бор. Шунингдек, 3,5 мингдан зиёд корпоратив рўйхатдан ўтиш қайд этилган.
Инклюзив спорт йўналишида ташкил этилган махсус стартларда қарийб 600 киши иштирок этди.
Мусобақада натижаларни аниқ қайд этиш учун TimingSense электрон хронометраж тизими қўлланилмоқда. Иштирокчиларнинг масофани босиб ўтишини онлайн кузатиш эса ProRun Live орқали амалга оширилди.
Ярим марафоннинг ижтимоий тармоқлардаги аудиторияси 13 миллиондан ошган. Тадбир доирасида 70 дан зиёд видеоматериал ва 3 мингдан ортиқ нашр тайёрланган, 50 дан зиёд блогер ва инфлюэнсер жалб қилинган.
Марафон олдидан икки кун давом этган EXPO кўргазма ва рўйхатдан ўтиш майдонида 15 дан ортиқ компания иштирок этди.
В Самарканде прошел Samarkand Marathon-2025 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2025
Самарқандда ЮНЕСКО тадбири доирасида марафон ўтказилди
Янгиликлар лентаси
0