Президент Олимпиадаси: Тошкент ва Хоразм ғолиб — кучли учликда яна кимлар бор?

© Пресс-служба НОКПрезидентская Олимпиада 2026: победители и результаты
Президентская Олимпиада 2026: победители и результаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2026
Oбуна бўлиш
Президент Олимпиадасида Тошкент шаҳри олимпия, Хоразм паралимпия йўналишида ғолиб бўлди. Беллашувларда рекордлар янгиланди.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Тошкентда 12 кун давом этган Президент Олимпиадаси якунланди. Унда барча ҳудудлардан 3 657 нафар ёш спортчи 26 та спорт турида беллашди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Мусобақа якунларига кўра, олимпия йўналишида Тошкент шаҳри ғолиб бўлди. Самарқанд вилояти иккинчи, Хоразм вилояти учинчи ўринни эгаллади.
Паралимпия йўналишида эса Хоразм вилояти биринчи, Навоий иккинчи, Андижон учинчи ўринни қўлга киритди.
© Пресс-служба НОКПрезидентская Олимпиада 2026: победители и результаты
Президентская Олимпиада 2026: победители и результаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2026
Президентская Олимпиада 2026: победители и результаты
Айрим спорт турлари бўйича ҳам етакчи ҳудудлар аниқланди:
Оғир атлетика — Қашқадарё вилояти;
Бокс — Жиззах вилояти;
3х3 баскетбол — Фарғона вилояти;
Таэквондо WT — Бухоро вилояти.
Спорт мактаблари энг кўп медаль жамғарган ҳудуд сифатида Андижон вилояти эътироф этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев мусобақа ғолиблари ва иштирокчиларини табриклаб, эришилган натижалар ва рекордларни алоҳида таъкидлади.
Хусусан, Тошкент вилояти вакили Муштарий Ўролова оғир атлетикада 245 килограмм натижа билан жаҳон рекордини ўрнатди. Яна олти нафар оғир атлетикачи Ўзбекистон рекордларини янгилади.
Қашқадарёлик Кумуш Кўчкинова дзюдо ва курашда иккита олтин медаль олди. Тошкентлик Аиша Енина бадиий гимнастикада учта олтин, битта кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди.
Парасузишда андижонлик Ҳикматулла Ҳайдаралиев ва қорақалпоғистонлик Шаҳноза Ережепбаева тўрттадан олтин медаль соҳиби бўлди.
Сирдарёлик Дурдона Жуманқулова енгил атлетиканинг уч кураш баҳсларида 2014 очко тўплаб, 14 ёшли спортчилар орасида энг юқори натижани қайд этди.
Президентнинг таъкидлашича, ушбу мусобақаларда мағлублар бўлмади, чунки ҳар бир иштирокчи ўзи учун зарур билим ва тажриба орттирди.
Шавкат Мирзиёев на церемонии открытия Президентской олимпиады - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2026
Президент Олимпиадаси: мукофотлар 2,5 карра ошади, ғолибларга янги имтиёзлар
Янгиликлар лентаси
0