Президент Олимпиадаси: мукофотлар 2,5 карра ошади, ғолибларга янги имтиёзлар

Шавкат Мирзиёев на церемонии открытия Президентской олимпиады
Шавкат Мирзиёев на церемонии открытия Президентской олимпиады - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2026
Oбуна бўлиш
Президент Олимпиадаси ғолиблари 2027 йилдан 25 млн сўмгача мукофот олади. Рекордчи битирувчилар олийгоҳга имтиҳонсиз киради.
ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 2027 йилдан Президент Олимпиадаси ғолиб ва совриндорларининг пул мукофотлари 2,5 баравар оширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев мусобақанинг очилиш маросимида маълум қилди.
Янги тартибга кўра, иштирокчилар қуйидаги миқдорда мукофотланади:
биринчи ўрин — 25 миллион сўм;
иккинчи ўрин — 12 миллион сўм;
учинчи ўрин — 6 миллион сўм.
Шунингдек, олимпиадада ғолиб бўлиб, Ўзбекистон рекордини янгилаган мактаб битирувчилари олийгоҳларнинг спорт йўналишларига имтиҳонсиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.
Ғолибларга бир йиллик стипендия бериш ҳам йўлга қўйилади. Ҳар йили уларнинг 50 нафари хориждаги халқаро ўқув-машғулот йиғинларига юборилади.
Президент Олимпиадаси қамрови ҳам кенгайтирилади. Мусобақа дастуридаги спорт турлари 35 тага етказилиб, унда 14–17 ёшли ўқувчилар қатнашади.
Ўз йўналишида энг яхши натижа кўрсатган спорт мактаби зарур жиҳозлар билан таъминланади. Пойтахтдаги Олимпия шон-шуҳрати музейи эса Олимпия шаҳарчасига кўчирилади.
Иккинчи Президент Олимпиадаси бошланди
Президент Мирзиёев мусобақанинг очилиш маросимида иштирок этиб, ёш спортчилар ва мураббийларни табриклади.
Бу йилги беллашувларда мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган 3,5 мингдан зиёд ёш 26 та олимпия ва паралимпия спорт тури бўйича куч синашади. Уларга 1,5 минг нафар мураббий ҳамроҳлик қилмоқда.
Президент сўнгги ўн йилда ўзбекистонлик спортчилар йирик халқаро мусобақаларда 5 минг 518 та, жумладан, 1 минг 675 та олтин медаль олганини қайд этди.
Мирзиёев, шунингдек, Самарқанддаги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон термасининг иккинчи бор ғолиб бўлгани, Аичи–Нагоядаги Осиё ўйинларида 70 та медаль билан бешинчи ва Параосиё ўйинларида 145 та медаль билан учинчи ўринни эгаллаганини эслатди.
Ўзбекистон раҳари ёш спортчиларга мурожаат қилиб, ғалабага эришишда кучли ирода ва интизом муҳимлигини таъкидлади.
"Ўзингга ишон! Ўз устингда ишла! Ўз юртингга муносиб бўл!" — деди президент.
Маросим якунида Мирзиёев 2026 йилги Президент Олимпиадасини очиқ деб эълон қилди.
Мирзиёев поздравил победителей и призеров Параазиатских игр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2026
145 медаль ва учинчи ўрин: Мирзиёев Параосиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларини табриклади
Янгиликлар лентаси
0