https://sputniknews.uz/20261025/mirziyoev-paraosiyo-oyinlar-golib-tabrik-61485419.html
145 медаль ва учинчи ўрин: Мирзиёев Параосиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларини табриклади
145 медаль ва учинчи ўрин: Мирзиёев Параосиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларини табриклади
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Параосиё ўйинларида учинчи ўринни эгаллаган спортчиларни табриклади. Ўзбекистон 45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза олди. 25.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-25T17:26+0500
2026-10-25T17:26+0500
2026-10-25T17:29+0500
шавкат мирзиёев
спорт
параосиё ўйинлари
табрик
олтин медаль
кумуш медал
бронза медал
рекорд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/19/61485255_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_1f4db5a300f403742e99653c4a594567.jpg
ТОШКЕНТ, 25 октябрь — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Японияда бўлиб ўтган V ёзги Параосиё ўйинларида тарихий натижа қайд этган Ўзбекистон терма жамоасини табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Ўзбекистон спортчилари 45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза — жами 145 та медални қўлга киритиб, 45 давлат орасида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Терма жамоа фақат Хитой ва Япониядан кейинги ўринни банд этди.Мусобақада Осиёнинг 45 давлатидан 2600 нафардан зиёд параспортчи қатнашди.Ўзбекистонлик спортчилар бир қатор рекордларни ҳам янгилади. Пауэрлифтингчи Рўза Қўзиева жаҳон рекордини, яна саккиз нафар спортчи турли йўналишларда Осиё рекордларини ўрнатди. Бундан ташқари, пара велоспорт, пауэрлифтинг ва пара енгил атлетика бўйича 16 нафар вакилимиз Параосиё ўйинлари рекордларини янгилади.Параосиё ўйинларида илк бор иштирок этган Егор Болотов пара сузиш бўйича 4 та олтин ва 1 та кумуш медалга сазовор бўлди.Мирзиёев ушбу натижалар 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига тайёргарлик учун мустаҳкам замин яратишига ишонч билдирди.Давлат раҳбари спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.
https://sputniknews.uz/20261004/aichi-nagoya-uzbekistan-natija-60945531.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/19/61485255_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_868c1becf8a192e15edb7f2203a631e2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, спорт, параосиё ўйинлари, табрик, олтин медаль, кумуш медал, бронза медал, рекорд
шавкат мирзиёев, спорт, параосиё ўйинлари, табрик, олтин медаль, кумуш медал, бронза медал, рекорд
145 медаль ва учинчи ўрин: Мирзиёев Параосиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларини табриклади
17:26 25.10.2026 (янгиланди: 17:29 25.10.2026) Шавкат Мирзиёев Параосиё ўйинларида учинчи ўринни эгаллаган спортчиларни табриклади. Ўзбекистон 45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза олди.
ТОШКЕНТ, 25 октябрь — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Японияда бўлиб ўтган V ёзги Параосиё ўйинларида тарихий натижа қайд этган Ўзбекистон терма жамоасини табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Ўзбекистон спортчилари 45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза — жами 145 та медални қўлга киритиб, 45 давлат орасида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Терма жамоа фақат Хитой ва Япониядан кейинги ўринни банд этди.
Давлат раҳбари табригида ўзбекистонлик параспортчилар Ҳиндистон, Жанубий Корея, Эрон, Таиланд ва Индонезия каби давлатлар жамоаларини ортда қолдиргани алоҳида таъкидланди.
Мусобақада Осиёнинг 45 давлатидан 2600 нафардан зиёд параспортчи қатнашди.
Ўзбекистонлик спортчилар бир қатор рекордларни ҳам янгилади. Пауэрлифтингчи Рўза Қўзиева жаҳон рекордини, яна саккиз нафар спортчи турли йўналишларда Осиё рекордларини ўрнатди. Бундан ташқари, пара велоспорт, пауэрлифтинг ва пара енгил атлетика бўйича 16 нафар вакилимиз Параосиё ўйинлари рекордларини янгилади.
Параосиё ўйинларида илк бор иштирок этган Егор Болотов пара сузиш бўйича 4 та олтин ва 1 та кумуш медалга сазовор бўлди.
15 ёшли Бобурбек Тоштемиров пара велоспортнинг трек баҳсларида Ўзбекистонга ушбу йўналишдаги илк Параосиё олтин медалини келтирди ва энг ёш чемпион сифатида тарихга кирди.
Президент Ўзбекистон қўлга киритган олтин медалларнинг қарийб ярми қизлар ҳиссасига тўғри келганига ҳам эътибор қаратди.
Мирзиёев ушбу натижалар 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига тайёргарлик учун мустаҳкам замин яратишига ишонч билдирди.
Давлат раҳбари спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.