Аичи–Нагоя: Ўзбекистон медаллари, 48 йилда илк бор олтинсиз натижа, 9 йилда илк мағлубият

© Министерство спортаТахмина Икрамова завоевала золото Азиатских игр
Тахмина Икрамова завоевала золото Азиатских игр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2026
Oбуна бўлиш
Осиё ўйинларида Ўзбекистон 3 октябрда 5 та медаль олди, Корея камончи аёллари илк бор олтинсиз қолди, 9 йилда 155 беллашувда енгилмаган курашчи илк бор мағлуб бўлди.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Ўзбекистон 3 октябрь куни Аичи–Нагоя-2026 Осиё ўйинларида яна 5 та медаль қўлга киритди. Кун давомида мусобақаларда 155 беллашувдан бери мағлуб бўлмаган олимпия чемпиони ютқазди, Ҳиндистон камондан отишда тарихий натижа қайд этди.
Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза қўшилди.
Бадиий гимнастикачи Таҳмина Икромова шахсий кўпкурашда ғолиб чиқиб, Осиё ўйинларининг уч карра чемпионига айланди.
Эркин курашда Шерзод Поёнов 97 кг вазнда, таэквондо WT бўйича Марат Мавлонов +80 кг вазнда кумуш медаль олди. Светлана Саидова +67 кг вазнда бронзага сазовор бўлди. Дзюдо бўйича Ўзбекистон аралаш жамоаси Жанубий Кореяни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, учинчи ўринни эгаллади.
Шу тариқа, 3 октябрь якунларига келиб Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар 70 тага — 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронзага етди.
Ўйинлардаги энг катта сенсациялардан бири 3 октябрда кураш гиламида содир бўлди. Париж Олимпиадаси чемпиони япониялик Акари Фужинами КХДР вакили Сон Ил Симга мағлуб бўлди. Шу тариқа, унинг тўққиз йил ва 155 та беллашув давом этган ғалабали серияси якунланди.
Камондан отишда эса 17 ёшли ҳиндистонлик Кумкум Моҳод икки кун ичида иккита тарихий олтинга эга чиқди. У Ҳиндистон тарихида Осиё ўйинларининг аёллар ўртасидаги якка тартибдаги рекурв баҳсларида ғолиб чиққан биринчи спортчи бўлди.
Ҳиндистон аёллар жамоаси Кореянинг еттита Осиё ўйини давом этган устунлигига ҳам чек қўйди. Натижада Корея аёллари камондан отиш Осиё ўйинлари дастурига киритилганидан бери илк бор олтинсиз қолди.
Мусобақалар жанжалсиз ҳам ўтмаяпти. Хитойлик дзюдочи Тан Цзин япон спортчиси Рин Маэдани тишлагани учун беллашувдан четлатилди. Ҳакамлар видеони кўриб чиққач, уни спортга хос бўлмаган ҳаракат учун дисквалификация қилди. Маэда кейинчалик мусобақада олтин медални қўлга киритди.
Узбекские боксеры стали чемпионами азиатских игр в Японии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2026
Осиё ўйинлари: Ўзбекистон бокс, дзюдо ва таэквондода олтин медалга эга чиқди
Янгиликлар лентаси
0